Бишкекнинг Биринчи май район суди гувоҳларни сўроқ қилиб битгандан сўнг мухолифатчи депутат Омурбек Текебаевнинг иши материалларини қарашга киришди.

Мухбиримиз Регина Им йилнинг энг резонанс суд мажлисининг ҳар бирига иштирок этиб, қайси эпизодлар энг кўп баҳсли бўлганини оддий тил билан тушунтириб беришга қарор қилди. Ишнинг мазмуни нимада?

Суд мажлисида мухолифатчилар темир панжара ортида.

«Ата мекен» партиясининг раҳбари ва мухолифатчи Омурбек Текебаев порахўрлик иши бўйича айбланмоқда. Қирғиз сиёсатчисига нисбатан жиноий иш россиялик бизнесмен Леонид Маевскийнинг аризасидан кейин қўзғалган.

Маевскийнинг айтишича, Текебаев 2010-йили вақтли ҳукуматнинг аъзоси бўлган вақтда унга «Мегаком» алоқа операторига ташқи бошқарувчиликни бир миллион АҚШ долларига оли беришни ваъда қилиб, пулни олгандан сўнг ўзининг мажбуриятини бажармаган.

Шу иш бўйича иккинчи айбланувчи бўлиб собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотонов ўтмоқда. Маевскийнинг кўрсатмасига кўра, порахўрлик ишида у воситачи бўлган. Текебаев февраль ойининг охирида ушланган, у шундан бери вақтинча ушлаш жойида.

Текебаевнинг айтишича, унга нисбатан қўзғалган жиноий иш «сиёсий сифатга эга», сабаби у президент Алмазбек Атамбаевнинг номига танқидларни айтган.

Бир ой ичида суд гувоҳларнинг берган кўрсатмаларини эшитиб, шундан сўнг ўтган ҳафтада оқловчи томоннинг гувоҳларини сонини икки марта қисқартириб, ишнинг материалларини кўришга киришди.

Нима тортишувга сабаб бўлмоқда?

Россиялик хусусий тадбиркор Леонид Маевский мухолифатчи депутат Омурбек Текебаевнинг суд ишида кўрсатма берди.

Биринчи учрашув

Айбловчи томоннинг версияси бўйича Маевскийнинг Текебаев билан биринчи учрашуви муваққат ҳукуматнинг биносидаги сиёсатчининг хонасида бўлган. Бу эпизодда терговчи томон Маевскийнинг ишонган одами бўлган Алексей Модиннинг кўрсатмаларига таянмоқда. Терговчилар эксперимент олиб бориб Модиндан учрашув қаерда бўлганини кўрсатиб беришни илтимос қилишганда у хоналарнинг бирини кўрсатган, бироқ оқловчи томоннинг гувоҳлари видео лавҳада кўрсатилган хонада Текебаев умуман ишламаган деб кўрсатма беришган. Текебаев билан 2010-йили бирга ишлаган собиқ амалдорларнинг айтишича, ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг хонасини кўрсатган. Гувоҳлар Текебаевнинг хонаси билан қабулхонаси жуда кичкина бўлган дейишмоқда.

«Супара»даги учрашув

Айбловчи томоннинг асосий гувоҳини суддаги сўзларига кўра, Текебаев билан энг аҳамиятли учрашуви 2010-йилнинг 13-майида Бишкекдан узоқ бўлмаган жойдаги «Супара» этно-комплексида бўлган. Унинг сўзларига кўра, мана шу учрашувда Текебаев «Қирғизистон бозорига кириш учун» 1 миллион АҚШ доллари сўраганда Маевский розилик берган. Шунингдек айбловчи томон гувоҳининг айтишича, «Супара»даги учрашувда воситачи қатори Чотонов ҳам бўлган.

Оқловчи томоннинг вақтли ҳукуматни аввалги аъзолари Маевскийнинг айбловини инкор қилишди. Уларнинг айтишича, 2010-йилнинг 13-майида қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг тарафдорлари Ўш ҳокимиятини босиб олишганда вақтли ҳукуматнинг бор кучи вазиятни йўлга солишга сарфланган.

Собиқ амалдорларнинг кўрсатмалари бўйича, у вақтда фавқулотда ҳолатлар министрлигига етакчилик қилган Чотонов шошилинч Ўшга жўнатилганлиги учун «Супара»даги учрашувга иштирок этолмаган. Оқловчи томоннинг версияси бўйича, Текебаевнинг Маевский билан учрашуви 13-майда эмас август ойининг охирида бўлган. Судда гувоҳ қатори сўзлаган амалдорлар Текебаевни рус давлат думасининг депутатлари билан танишувни истаган ва ўша учрашувда Маевский билан пул тўғрисида ёки «Мегаком» бўйича сўзлаймай сиёсат тўғрисида сўзлашишган.

Текебаевнинг тан соқчилари 13-май куни у эрталабдан кечгача нима қилганини айтишди. Уларнинг айтишича, шу куни сиёсатчи «Супара»га бормаган. Воситачилар орқали пулни ўтказиб бериш

Қирғиз республикасининг собиқ президенти Роза Отунбаева оқловчи томоннинг гувоҳи бўлиб охирги суд йиғинларининг бирида кўрсатма берди.

Бу иш бўйича иккинчи баҳсли масала

Текебаевга пул қандай ўтказилгани бўйича, сабаби пулни ўтказиб бериш ҳужжатга тушмаган. Айбловчи томоннинг версияси бўйича, Маевский бир млн долларни Текебаевга икки транш билан ўтказиб берган: биринчисида 300 минг ва иккинчисида 700 минг АҚШ доллар.

Маевскийнинг таъкидлашича, биринчи 300 минг миқдоридаги пулни у Алексей Модин орқали, қолган 700 минг АҚШ долларини Текебаевнинг Москвадаги одами орқали берган.

Модиннинг айтишича, у Текебаевга пулни яна бир воситачи Талантбек Маматкеримов орқали берган. Модин билдиришича, унинг офисига келиб, 300 минг АҚШ доллари берган. Айбловчи томоннинг гувоҳи Маматкеримовни Чотоновнинг қариндоши деб айтмоқда, бироқ Чотонов бу нарсани инкор қилмоқда. Шунингдек, терговчилар Маевскийдан Москвада қолган 700 минг АҚШ долларини олган одамни кимлигини аниқлай олишмаган, у Маматкеримовдан кўрсатма олиш мумкин эмас, сабаби у бир неча йил аввал вафот этган.

Парламентдаги учрашув

Текебаев тарафдорларини судга ҳам киритишмаган.

Яна бир баҳсли вазият - бу Маевскийнинг Текебаев билан парламент биносидаги учрашуви. Модиннинг кўрсатмаларига кўра, бу учрашув 2010-йилнинг 21-декабрида пулни ҳаммаси ўтказиб берилгандан сўнг бўлган. Модиннинг айтишича, ўша учрашувда Маевский Текебаевдан шартнома бўйича зиммасига олган вазифаларини бажарини талаб қилган. Модин билан Маевскийдан ташқари бу учрашув тўғрисида судда «Ата мекен» партиясининг собиқ аъзоси Омурбек Абдрахманов ҳам сўз қилган.

Текебаев билан Чотоновга нисбатан шахсий адовати бор, шунинг учун уларга қарши кўрсатма берганини айтишмоқда. Шунингдек оқловчи томоннинг бошқа гувоҳлари ҳам айбловчи томон қўяётган версияни инкор қилишмоқда. Уларнинг айтишича, 21-декабрда кўплаган кишилар Текебаевни табриклаш учун унинг қабулида бўлишган, бироқ у кун давомида ишга келмаган.

Муаллиф: Регина Им

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here