Омбудсмен: Қирғизистонда милициянинг "тозалови" сабаб жинсий хизмат кўрсатувчиларнинг вазияти ночорлаб кетди

587

Омбудсмен инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳисоботида милициянинг бир йил аввал «жинсий хизмат кўрсатувчиларни тозалаш» бўйича қабул қилган қароридан сўнг уларнинг аҳволи ночорлагани айтилади. Бироқ ИИМдан фjҳишаларни ушлаш операцияси «ҳуқуқий йўналишда» бўлаётганини билдиришди.

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг раҳбари Самат Курманкулов 2016-йили сайёҳлик мавсумига ва рамазон ойи муносабати билан «шаҳарни фоҳишалардан тозалаш» кераклигини билдирган.

Рейднинг биринчи ҳафтасида 150 фоҳиша ушланган. Бироқ рамазон ойи битганда ҳам ёз фаслида уларга қарши ишлар тўхтамаган.

Ҳақиқатчининг ҳисоботидаги маълумотларга кўра, «Шах-Айым» жамоат ташкилоти 2016-йилнинг 9 ойида ўлка бўйича тартиб соқчилари томонидан тижорий йўналишдаги фоҳишаларга нисбатан кўрсатилган 284 зўравонлик ҳолатларини аниқлаган.

Милиция фоҳишаларни ушлаш учун маъмурий жавобгарлик кодексининг «бебошлик» моддасидан фойдаланишади, сабаби Қирғизистонда тижорий йўналишдаги фоҳишаларнинг фаолияти тартиб бузарлик бўлиб ҳисобланмайди ва жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Ҳисоботга кўра, милиция ходимлари ўз ваколатларидан ортиқча фойдаланишади. Улар томонидан қонун бузишларда қуйидагилар бор: (савол-жавобда иштирок этганларнинг 88%) мажбуран талаб қилишни айтишган, ноқонуний ушлаш (79%), таҳдид (77%), қўлга олиш вақтида ҳуқуқларини тушунтирмаслик (68%), сўзлар билан камситиш (46%).

Милиция беш ҳолатнинг тўртида аёлларни пулга қўйиб юборади.

Бишкек милицияси системали турда ўтказилган рейдлардан ташқари тижорий йўналишда ишлаган фоҳишаларнинг шахсий ҳаётига бўлган ҳуқуқини бузиб, фуқаролардан уларни расмга олишни илтимос қилишади.

«Бундай чақириқ ҳаракатларни тўсиб, кўп ҳолатларда давлат рухсат берган ўзини-ўзи жазолашга олиб келади», - деб айтилади ҳисоботда.

Шунингдек, фоҳишаларга ҳужум қилиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Ўшда ёш болалардан тузилган ҳаракат фоҳишаларга очиқ ҳужум қилиб, уларни калтаклаб, ҳаммасини тасвирга олишган.

Мана шундай ҳолатларнинг бирида милиция олдида туриб, ҳужумчиларга ҳеч қандай чора кўрмаган.

«Фоҳишалар ўлдириб кетиш, таҳдидлар сабабли ариза ёзишдан бош тортишган», - деб айтилади ҳисоботда.

Ҳақиқатчининг сўзларига кўра, бош прокуратури фоҳишаларга нисбатан кўрсатилаётган зўравонликни назорат қилиб, унинг кўрсаткичини камайтириб, парламент эса уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган қонун ишлаб чиқиши керак.

Бироқ ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга берган интервьюсида милиция фоҳишаларни ушлашни «қонун доирасида» бораётганини айтди.

«Рейдларнинг кўпчилиги ОАВларининг иштирокида олиб борилган. Агар ҳуқуқ тартибот органлари томонидан бирор бир қонун бузарликлар бўлса, унда рўйхатга олинган бўларди. Агар шундай далиллар бўлса, текширув ишларини олиб борамиз», - деди у.

Муаллиф: Рустам Халимов