Черковда покемон тутганликда айбланувчи блогер Руслан Соколовкский экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилиб, банк ҳисоби ёпилди.

Россия ҳукумати Соколовскийни жорий йилнинг апрелида— унга ҳукм чиқарилишидан икки ой аввал экстремист ва террорчилар рўйхатига қўшди. Лекин банк ҳисоби июль ойига бориб ҳибс қилинди.

Рус блогери Руслан Соколовскийнинг черковда покемон тутаётгани акс эттирилган видеосида “диндорларнинг ҳисларини камситгани” учун шартли ҳукм чиқарилди.

Айбловчи томон озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Уларга кўра шартли муддат ҳукми гўёки жазосиз қолдирилгандек тасаввур уйғотади.

Соколовскийнинг ўзи суд ҳукмидан рози эмас ва у ўзини ҳеч кимнинг ҳуқуқи ва эътиқод эркинлигига рахна солмаганини айтади.

Amnesty International ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти блогерни озод қилишни талаб қилиб, унинг қўлга олинишини “фикрни баён қилишга қаршилик” деб атади.

Амалдаги президент Алмазбек Атамбаев Бош прокуротурага экс-президент, депутат ва бош прокурорнинг ўзига жиноий иш қўзғатиш имконини берувчи қонунни имзолади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here