Кузда бўладиган президент сайловига КСДП партиясидан ҳукумат миқёсидаги икки икки сиёсатчи иштирок этади. Ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков партия номидан кўрсатилаётган бўлса, парламент спикери Чинибай Турсунбеков президент сайловига ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан иштирок этади.

Бугун 15-июлда ўтган Қирғизистон социал-демократлар (КСДП) партиясининг сьездига Жээнбековнинг номзодини чиқариш бўйича қарор қабул қилинди.

Бу сьездгача КСДП партиясининг ичида фикр келишмовчиликлар бўлган. Унда ўзаро партия ичидаги умумий қўлловга олинадиган номзоднинг йўқлиги муаммо яратган. Президент Алмазбек Атамбаев эса Жээнбеков томон бўлиб, июнь ойининг охирида унинг номзодини «ўлка учун яхши танлов» деб билдирган.

Премьер-министрнинг асосий рақиби қатори парламент спикери Чинибай Турсунбекаов бўлди. У съезд давомида нутқ сўзлаётган вақтда залда ўтирган бир нечта томошабинлар қарсаклар билан унинг сўзини бўлишга ҳаракат қилишган. Натижада Турсунбеков ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан президентлик сайловида иштирок этиш қарорини айтган. Бироқ бир қанча сиёсий тахлилчилар партия ичида инқироз борлигини кўришгани билан Турсунбеков КСДПнинг таркибида тарқалиш йўқ эканлигини айтмоқда. «Биз мана шу залда ўтирганлар умумий иш учун курашга тайёрмиз. Бу эса ҳеч қандай келишмовчиликлар йўқ эканлигига энг яхши далил. Шунингдек, икки номзод овознинг барчасини талаб кетади деб қўрқмаслик керак, овозлар икки марта кўп бўлади. Тарафдолар Сооронбай Жээнбековда ҳам Чинибай Турсунбековда ҳам бор», - деди у сўзлаётиб.

Жээнбеков сўзлаётиб, президентлик лавозимида нималар қилишини айтиб берди. У Қирғизистон муносабатларини Россия, Хитой, Европа, Япония ва бошқа қўшни ўлкалар билан мустаҳкамлашини билдирди.

«Менга жуда катта жавобгарлик юкланмоқда, мен келажакда бу ишончнинг барчасини оқлайман», - деди у. Шунингдек у президент Алмазбек Атамбаев раҳбарлигидаги ислоҳатларни давом эттиришга ваъда берди.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. МСКга 26 номзод ариза ёзган. Уларнинг орасида собиқ премьер-министр Темир Сариев ва Омурбек Бабанов, БМТ амалдори Таалатбек Масадиков, Марказий осиё халқаро университетининг ректори Камилла Шаршакеева билан ҳуқуқшунос Рита карасартова бор. Шунингдек, президентлик учун курашга чиқишни «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев, мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаев, собиқ депутат Турсунбай Бакир ўғли ва собиқ ҳақиқатчи Турсунбек Акун ҳам кўзлашмоқда.

Социал-демократларнинг ёшлар қаноти раҳбари Ренат Самудиновни филармониядаги партиянинг съездига киритишмаган. Ёш сиёсатчининг сўзларига кўра, умумий кандидат олиб чиқиш мақсадида партия ичида сайлов ўтказиш ташаббусини таклиф қилгани учун уни делегатлар рўйхатидан ўчириб юборишган.

Ренат Самудиновни филармониянинг кириш қисмида тўхтатиб, КСДПнинг съездига киришни таъқиқлашган. «Координаторларнинг сўзларига кўра, юқоридан қарор чиқиб, партиянинг делегатлар рўйхатидан унинг фамилиясини ўчириб ташлашган. Менинг одамларим бу юқоридан ҳал бўлганини айтишди», - деди Самудинов.

Самудиновнинг сўзларига кўра, партиянинг шаҳар ва район конференцияларида уни КСДПга делегат қилиб чақиришган, бироқ бу амалда съезднинг делегатлар рўйхатида у йўқ бўлган. Унинг таъкидлашича, социал-демократларнинг съездига уни ноқонуний киритишмоқда.

«Агар мен судга берсам, мен ютиб чиқаман», - деди у.

Ёш сиёсатчи қандай қилиб «шундай қилишганини» тушунмайди. Унинг сўзларига кўра, съездга киритмаслик қарори КСДП номидан президентликка ягона номзод чиқариш мақсадида партия ичида сайлов ўтказиш таклифи билан чиқишига боғлиқ бўлмоқда. Праймериз ўтказиш таклифини Самудинов 11-июлда айтган. Бу КСДП партияси сиёсий кенгашининг премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг номзодлигини кўрсатиш қарорига қарши чиқади. КСДП партиясидан президентлик лавозими учун курашга премьер-министр ва спикердан ташқари умумий уч киши иштирок этмоқчи. Шунингдек президентлик сайловига Чуй вилоятининг собиқ губернатори Сагинбек Абдрахманов ҳам иштирок этмоқчи.

«[Бир нечта номзодларни чиқариш] бир партия учга бўлинганини билдиради. Албатта, фоиз кўрсаткич турлича бўлиши мумкин, бироқ [бошқа томондан қараганда] бўлиниш бўлаётгандан кўриниши мумкин. Праймериз ёрдами билан эса партия номидан кўп овоз олган номзодларни танлаб олмоқчимиз ва умумий партия ягона номзод учун ишлайди»- дейди Самудинов.

Самудинов праймериз ўтказишни таклиф қилгандан сўнг у ўзининг мулки бўйича милицияга сўроққа чақирилган, КСДПнинг котибияти эса уларнинг партиясида умуман ёшлар қаноти йўқ эканлигини билдирган.

Муаллиф:Айдай Эркебаева

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here