Қирғиз дзюдочилари Осиё чемпионлигида олти медални қўлга киритишди

796

Қирғизистон терма жамоасига ўсмирлар орасидаги дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медални Адил Мирзаев олиб келди. Шу кунларда Бишкекда ўтаётган турнир бошланишида икки кун ичида миллий терма жамоа ҳисобига олти медаль тушди, бир олтин, бир кумуш ва тўрт бронза медаллар.

Финалда 73 кг оғирликдаги Осиёнинг дзюдо бўйича чемпиони Адир Мирзаев қозоғистонлик дзюдочини енгди. Бу вақтгача Адил Саудия Арабистони, Гонгконг ва Ўзбекистондан келган спортчиларни мағлуб қилган.

66 кг оғирлик категориясидаги беллашувда кумуш медалга эса Нурсалим Иличбек ўғли эга бўлди. Финал учрашувида у совринни Тожикистон спортчисига бой берган.

Беллашувда ўзларининг оғирликлари бўйича бронза медалларни Кубаничбек ўғли йбек, Хамид Сансанза, Умарбек Амиражанов ва Айгерим Избасканова ютиб олди.

Турнир 13-июлда Бишкекда бошланиб, 16- июлгача давом этади. Бундай даражадаги мусобақа ўлкада биринчи марта ўтказилмоқда.

Қирғизистон номидан чемпионатда 40 спортчи иштирок этмоқда. Бишкекка умумий 18 Осиё ўлкаларидан 338 ёш дзюдочи келган.

Турнир бошланишидаги икки кунда медаллар учун 2000-2002-йиллари туғилганлар жанг қилишди.

Қолган икки кунла совринли ўринлар учун 1997-1999-туғилганлар курашишади. Умумий ҳисобда чемпионатга 32 дона медаль қўйилган.

Муаллиф: Айдар Айбеков