Амалдаги президент Алмазбек Атамбаев Бошпрокуратура собиқ президент, депутат ва бош прокурорнинг ўзига қарши жиноий иш очиш имконини берувчи қонунга қўл қўйди.

Президент Алмазбек Атамбаев “Прокуротура ваколати тўғрисида”ги қонунга тузатишларни маъқуллади. Қонун расман эълон қилинган кундан торта кучга киради.

Эндиликда терговчи қонун бузар мақомидан қатъий назар жиноий иш қўзғаш ҳуқуқига эга

Жиноий ишни вазифасидан туширилган президентга қарши ҳам қўзғатишлари мумкин. Давлат раҳбарини парламент депутатлари ишдан олиши мумкин.

Аввалроқ, “Қирғизистон Республикаси Президенти фаолияти кафолати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, собиқ президентда дахлсизлик ҳуқуқи сақлаб қолинган.

Бош прокурор сиёсатчилар ва амалдорлар, давлат раҳбари ва премьер-министрдан  тортиб то Бош штаб раҳбари, Марказий сайлов комиссияси раиси ҳамда омбудсменга нисбатан жиноий иш очиш ҳуқуқини олди.

Бош прокуратурага қарши жиноий иш қўзғаш учун унинг ўринбосари ва парламентнинг розилиги керак бўлади.

Қонун собиқ президент Роза Отунбаева амалдаги президент Алмазбек Атамбаевни очиқ танқид қила бошлаганидан бир йил ўтиб қабул қилинди.

Шу тариқа Атамбаевнинг ўзи дахлсизлик ҳуқуқини иқтидор муддати якунланаётган 2017 йилнинг 1 декабрида бекор қилди.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here