Май ойида ёпилган «деҳқон» савдо жойининг сотувчилари Бишкекнинг шимолий-ғарь томонида ўрин олган «Сари-Озон» бозорига кўчиб, турар-жойларнинг ёнида савдоларини давом эттиришмоқда.

Яшовчилар кўчалардан тинмай ўтаётган юк ташувчи машиналарнинг кўплигидан арзланишмоқда. «Уйдан чиқишнинг иложи йўқ, бир сафар дарвозани очсам юк ташувчи кичик “Портер” тўхтаб турибди. Дарвозани охиригача очолмадим, эгаси йўқ», - деди маҳаллий турғунларнинг бири Даниил Масягин «Настоящее врамя» нашрига берган интервьюсида.

Юк ташиган машиналар тинмагани сабабли ота-оналар фарзандларини ўзини ташқарига чиқаришдан қўрқишади. Шаҳарликлар янги бозордан уйларини девор ва занжирлар билан тўсишга ҳаракат қилишмоқда.

«Биз машиналарни киритмаслик учун занжир билан тўсиб олдик. Машиналар ҳам биз киролмаслигимиз учун бизни ҳам тўсишмоқда. Нима учун биз уйимизга киролмаймиз?», - деб норози бўлди маҳаллий турғун Турдубубу Мамирова.

Аввалги «Деҳқон» бозорининг савдогарлари янги бозорда бизга ўрин етмай қолди деб ўзларини оқлашмоқда. Шунинг учун улар мева ва сабзавотлар ортилган машиналарни турар-жойларнинг олдига қўйишга мажбур бўлишган.

Шу билан бирга деҳқонлар янги жойда шароитнинг, ҳаридорларнинг йўқлиги ва савдо бўлмаётганидан норози бўлишди.

«Бизга қийин бўлмоқда ё киролмайсан ё бурила олмайсан, бу ер умуман тартибсиз, биз энди нима қилишимиз керак?», - дейди савдогарларнинг бири. «Сари- Озон» бозори етакчисининг ўринбосари Эркинбек Калигуловнинг сўзларига кўра, янги ерни барча талабларга лойиқ танлаб олишган ва турғунлар янги бозорга қарши бўлишмаган.

«Биз маҳаллий яшовчилар билан йўлларни ювиб, тозалаб турамиз деб улар билан келишув тузганмиз ва улар бунга қарши бўлишмаган», - деди Калигулоов .

«Деҳқон» нима сабабдан кўчирилди?

«Деҳқон» бозори Бишкек шаҳар мэриясининг қарори билан 2017-йилнинг 24-майда ёпилган. Бозорнинг ёпилишига нефть базасини яқин жойлашгани сабаб бўлган.

Олдин «Деҳқон» бозори «Бишкек - 1» темир йўлига яқин бўлган Фучик кўчасида ишлаган. «Деҳқон» бозорининг савдогарлари бир неча марта митингларга чиқиб, биринчисида улар бозорга олиб борадиган йўлни ёпилишига, кейингисида савдо марказини ёпилишига қарши чиқишган. Муниципиал хизмат деҳқонларга Бишкекнинг шимолий-ғарбидаги Фучик кўчасидан узоқ бўлмаган жойдаги «Сари-Озон» хусусий бозорига кўчишни таклиф қилган.

«Деҳқон» касаба уюшмасининг етакчиси Роза Ибраимова савдогарлар янги бозорда кўп туролмасликларини айтган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Видео: Настоящее время

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here