Россия давлат думасининг депутатлари Қирғизистон фуқаролари миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ўлка ҳудудида ишлай олиши тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Қонун Россия президенти Владимир Путин қўл қўйгандан сўнг кучга киради.

Бундан ташқари, июль ойининг бошида рус тили Қирғизистонда иккинчи «расмий тил» эканлиги айтилиб таклифни қўллаган.

Мазкур қонун рус тили расмий бўлган Қозоғистон, Беларуссия ва Абхазия ўлкаларига ҳам тегишли.

Россия ҳукумати 1-июндан бошлаб такси, автобус ва оғир юк ташувчи автомашиналарни Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномаларисиз бошқаришни таъқиқлаган. Бу янги қоида қирғизистонликларга ҳам таъсир қилган.

Бу таъқиқни амалдорлар «ҳайдовчи бўлиб ишлаган чет ўлкаликлар рус тилини етарли даражада билмаслиги» билан тушунтирган.

Улар рус ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ юрган ҳайдовчиларга беш мингдан ўн беш мингача, уларга иш берганларга эса 50 минг рубль жарима киритишган.

Таъқиқ чиқиши билан Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги мазкур қонунга қарши ариза берган. Қирғиз томон мазкур қонун Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо ўлкаларнинг ўзаро шартномасига қарши бўлишини билдиришган.

Қирғизистонда рус тилига 2000-йили расмий мақом берилган.

Муаллиф: Айдар Айбеков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here