Ўш давлат университетининг икки талабаси 13-июль куни Иссиқ-кўлда сувга чўкиб кетган. Яна икки талаба жабрланиб, шифокорларнинг уларнинг аҳволини қониқарли дейишмоқда.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати Kloop.kgга маълум қилишича, Иссиқ-кўл вилоятидаги Интимак қишлоғи яқинидаги «Факел» пансионатида икки талаба сувга чўкиб, қутқаришнинг имкони бўлмаган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, талабалар катамаран тээп юриб, ағдарилиб кетган. У соҳилга 30 метр қолганда сакраб кетган. Ундаги болалар соҳилгача сузиб чиқолмаган.

«Катамарандагиларнинг барчаси ўғил болалар бўлган. Чўкиб кетганларнинг шахси ва манзили аниқланди, улар 21 ва23 ёшда бўлган», - деди соғлиқни сақлаш министрлигининг Иссиқ-кўл вилоятидаги координатори Эсенбек Сатилканов.

Шунингдек, министрликнинг матбуот хизмати Kloop.kgга берган интревьюсида билдиришича, жабрланган икки талабага тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Уларнинг аҳволи қониқарли, шу сабабли улар касалхонага ётқизилмаган», - деб билдирган соғлиқни сақлаш министрлигидан.

Муаллиф: Метин Жумагулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here