Милиция "Ак кеме" меҳмонхонасини қарзи учун конфискация қилди

553

300га яқин милиционер Бишкек жанубида жойлашган «Ак кеме» меҳмонхонасини қуршовга олди. Давлат меҳмонхонани 450 млн сом қарзи учун мусодара қилган.

Видео эфир:

Шу соатгача олинган маълумотлар:

  • 300га яқин милиционер Бишкекнинг жанубий қисмидаги «Ак кеме» меҳмонхонасини эрталабки соат 6да қуршовга олган. шу билан бирга меҳмонхонага давлат мулкни бошқариш фондининг вакиллари ва суд ижрочилари келишган;
  • Меҳмонхонанинг барча ходимлари, ижарачилари ва мижозлари бинодан чиқарилган;
  • Меҳмонхона раҳбарияти ҳукумат ҳаракатини «рейдер босиб олиш» деб атаган;
  • Давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, меҳмонхона 450 млн сомдан ортиқ қарзи учун 2012-йили давлат тасарруфига ўтган.

Муаллиф: Анна Капушенко