Россия Қирғизистоннинг 240 млн доллар қарзини кечди

530

Президент Алмазбек Атамбаевнинг Москвага бўлган сафари давомида Россия Қирғизистоннинг 240 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини кечди.

Қирғизистон билан Россиянинг молия министрлари ҳужжатни имзолашди. Унга кўра, Қирғизистоннинг 240 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзи кечилади.

«Мен сиздан ҳар доим худди туғишганлардай қўлловни ҳис қиламан. Бу албатта, қандайдир бир қийинчиликларни ва муаммоларни енгишга ёрдам берган», — деди Атамбаев Россиянинг президенти Владимир Путин билан бўлган учрашувда.

Бу рус ҳукумати Қирғизистоннинг қарзини кечаётган биринчи ҳолат эмас. Икки ўлканинг ҳукуматлари 2012-йили ҚИрғизистоннинг Россияга бўлган қарзини йўлга солиш бўйича келишувга қўл қўйган.

Унда Россия Қирғизистоннинг 188,9 млн доллар миқдоридаги қарзини кечган. Қарзнинг қолган қисми ўн йил ичида берилиши керак эди — 2016-йилдан бошлаб ҳар йили 30 млн доллардан.

Сўнги 11 йил ичида Россия Қирғизистоннинг умумий 703,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарзини кечган.

Терроризм билан кураш

Москвадаги учрашувда Россия билан Қирғизистоннинг президентлари ҳаво мудофаси бўйича ҳудудий системани тузиш ва ҳарбий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишларни тезлатишга келишишди.

Томонлар терроризм ва экстремизм билан курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришмоқчи.

Бундан ташқари, Россия билан Қирғизистон уюшган жиноятчилик, коррупция, «маданий қадриятларга нисбатан жиноятчилик» билан курашиш ва «ахборот хавфсизлигига қарши ҳаракат қилиш» бўйича ҳамкорлик қилмоқчи.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Фото: ТАСС.