Қаттиқ ёмғир вақтида йўл харакатини изга солган милиционер тақдирланади

784

Патрул милицияси шиддатли ёмғирга қарамасдан Бишкекдаги чорраҳада йўл ҳаракатини йўлга солгани учун ўз ходими Азим Асановни тақдирлайди.

Патрул милициясининг матбуот котиби Таалай Бугубаев билдиришича, инспектор Асановни тақдирлаш тўғрисидаги таклиф Ички ишлар министрлигига жўнатилган.

«Тақдирлаш тўғрисида қарор чиқмаган, бироқ патрул милициясининг етакчилиги уни 9-июнда мукофотлайди», — деди Бугубаев.

Унинг сўзларига кўра, катта лейтенант Асанов милицияда ўн йилдан бери ишлаб келади.

«Тартибли, кичик феъл, масъулиятли ходим. Ёмғир ёғишига қарамасдан Бишкекнинг Иса Ахунбаев ва Карл Маркс кўчаларининг кесилишида ўзига тегишли жойдаги йўл хавфсизлигини таъминлаган», — деди Бугубаев.

6-июндаги шиддатли ёмғир сабабли шаҳарнинг айрим қисмларида электр ёруғи ўчиб, йўл чироқлари ишламай қолган. Юпқа кийинган милиционер йўл ҳаракатини йўлга солаётгани тасвирга олинган видео «Инстаграм»га чиққандан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама бўлган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Айдай Эркебаева

Сурат: «Азаттык».