Журналистларни ҳимоя қилиш комитети ҳукуматни Бобоқуловга тазйиқларни текширишга чақирди

818

Журналистларни ҳимоя қилиш комитети қирғиз ҳукуматини журналист Улугбек Бабакуловнинг хавфсизлигини сақлашга чақиришди. Миллатчи сўзлар тўғрисидаги мақола чиқаргандан кейин Бабакуловни номаълум кишилар қўрқита бошлаган.

Журналистларни ҳимоя қилиш комитетининг Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси Нина Огнианова милицияни журналист Бабакулов номига айтилган таҳдидларни текширишга чақирди.

«Қирғизистон ҳукумати журналист Бабакуловнинг хавфсизлиги ва босимлардан қўрқмай фикрини айтиш ҳуқуқини қўллаш учун жавобгар», — деди у.

Огнианованинг сўзларига кўра, қирғиз депутатлари Бабакуловни фуқароликдан чиқариш таклифларини тўхтатмаслиги керак.

«Фергана» нашрининг бош редактори Данил Кислов хабар қилишича, Бабакуловга номаълум одамлар томонидан таҳдидлар бўлмоқда.

«Унинг ва оиласининг ортидан тушишган. Икки кун аввал номаълум кишилар у уйида йўқ вақтда бориб, унинг уйини суратга олиб кетишган. Аёли қўрқиб қолган. Унинг хавфсизлигидан хавотирдамиз», — деб билдирди Кислов.

Жогорку Кенеш депутатлари 1-июнда Бабакуловни чиқарган мақоласи учун фуқароликдан чиқаришни таклиф қилишган. Унинг мақоласи «Фергана» маълумот агентлигининг сайтида «Одамлар ҳайвон каби. Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида "сарт"ларни йўқ қилишга чақиришмоқда» номи билан эълон қилинган.

Мақолада муаллиф Қирғизистон жанубида бўлган қирғизлар билан ўзбекларнинг ўртасидаги можаро тўғрисида сўз қилади.

Муаллиф мақоласида ижимоий тармоқлардаги ўй-фикрларни мисол қилади. Унда эҳтимол этник қирғизлар этник ўзбекларни камситади. Камситишга шу муштлашув сабаб бўлган.

Қирғизистоннинг биринчи телеканали бўлган КТРК Бабакулов мақоласи тўғрисида сюжет чиқаргандан кейин у жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Тўққиз дақиқалик сюжетда журналист Улугбек Бабакулов «Фергана»даги ўз мақоласи билан «миллатлар аро низони қўзғамоқда» деб билдирган.

Бабакулов ўз мақоласида миллат орасида низо чиқариш нияти йўқлигини, фақатгина интернет фойдаланувчиларининг қирғиз сегментида бошқа миллатларга қандай муносабатда бўлганини кўрсатаётганини таъкидлайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова