Видео: Кучли шамол сабабли Бишкекда 16 дарахт қулади

1074

Ёмғир аралаш кучли шамол сабабли Бишкекда 29-майда 16 дарахт қулаган. Турғунлар орасида ҳеч ким жабрланмаган, уч автомашина пачоқланди.

Сурат: «АКИпресс».

«Зеленстрой» муниципал ишхонасининг бош агрономи Элнура Жолдошева Kloop.kgга 30-майга ўтар кечаси Бишкекда кучли шамол сабабли 16 дарахт қулаб, беш жойда катта дарахт қулаганини хабар қилди.

Сўнги маълумотларга кўра, шамолнинг тезлиги сониясига 21 метрга етган.

«Зеленстрой» мутахассисларининг версияси бўйича уларнинг қулашига тупроқнинг жуда ҳам намлиги ва шохлар билан япроқларнинг оғирлашиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

«Айрим қулаган дарахтларнинг илдизи чиригани аниқланди», — деди Жолдошева.

Дарахтларнинг қулашидан одамлар жабрланмаган, уч автомашина зарар кўрган. Зарар ўрнини тўлдириш тўғрисида мэрия ҳозирча хабар бермади.

Ҳозир дарахтларнинг синган шохларини тозалаш учун 45 киши, уч махсус техника, тўрт автокўтаргич, уч автоманипулятор жалб қилинди.

Бундан ташқари шамол «Хайятт» меҳмонхонасининг яқинидаги гаражнинг томини ва ҳовлида турган «Тойота»га зарар қилган.

Шунингдек, ФҲМ Қораболта шаҳрида шамол кўплаган турар-жойларнинг томини учириб кетганини билдирди. Ҳеч ким жабрланмаган. Мулкка келтирилган зарар аниқланмоқда.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Айбол Кожомуратов