Муфтият рамазоннинг муддатини ва фитр миқдорини белгилади

660

Рўза бу йил 27-майда тунги соат 03:16да бошланади. Қирғизистоннинг муфтияти фитр миқдорини аниқлади.

Муфтият рўза 2017-йилнинг 27-майида бошланиб, 25-июнда тугашини билдирди. Рўзанинг вақти ҳар йили ўзгариб, ойга қараб белгиланади.

«25-майда ҳаво айниб, биз ойни кўролмадик. Шу сабабли 27-май шанба куни рўзанинг биринчи куни бўлиб саналади», — деб айтилади билдирувда.

Муфтиятнинг матбуот котиби фитр-садақанинг миқдори қуйидагича аниқланганини хабар қилди:

1 кг 600 г буғдойнинг — 30 сом;

1 кг 600 г майизнинг баҳоси — 368 сом;

1 кг 600 г уннинг баҳоси — 35 сом;

1 кг 600 г арпанинг баҳоси — 48 сом;

1 кг 600 г хурмонинг баҳоси — 380 сом.

Мусулмонлар шароитига яраша мана шу вариантларнинг бирини танлаб олса бўлади.

Йиғилган пул бир ойнинг ичида барча мухтожларга тарқатилади. Бунинг учун махсус комиссия тузилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева