Қирғизистонлик режиссёрлар Жанубий Кореядаги кинофестивалга таклиф қилинди

518

Қирғизистонлик икки режиссер халқаро «BIKY» кинофестивали асосида Жанубий Кореядаги кинолагерга чақирилди.

Қирғиз режиссерлари Тимур Искаков билан Батиркан Ильясов Жанубий Кореядаги кинолагерга чақирилди. Тадбир 12-июндан 18-июнгача Пусан шаҳрида бўлади.

Бир ҳафта давомида режиссерлар тажрибали мутахассислар раҳбарлиги остида ўзларининг қисқа метражли фильмларини тасвирга олишади. Ўз ишларини Искаков билан Ильясов болалар ва ўсмирларнинг халқаро «BIKY» фестивалида намойиш қилишади, кинолагерь ҳам шу асосиба ташкил қилинган.

Тимур Искаков фильми:

«Мен чақирилганимни эшитганимда қувониб кетдим, бу 30 ўлканинг режиссерлари борадиган катта воқеа. Бу мен борадиган биринчи шундай масштабли тадбир. Биз нима айтилса шуни тасвирга оламизми ёки ўзимиз истаган нарсани яратсак бўладими, ҳозирча билмадим», — деди Искаков Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

«BIKY» фестивали режиссурага 18 ёшдан кичик болаларни ва ўсмирларни ўргатиш учун ҳар йили 2005-йилдан бошлаб ўтади. Фестивал ташкилотчилари ёш режиссерларга бири-бири билан танишиб, ҳамкорлик қилишга имкон беради.

Ёшлар республика миқёсидаги «Карек» фестивалида ғолиб бўлишгандан сўнг чақирув олишганолишган. 14 ёшдаги Батиркан Ильясов «Қўшнилар» аномли фильми учун «Энг яхши анимация» номинациясида бош совринни ютиб олган. Тимур Искаков «Энг яхши фильм» номинациясида ғолибликка эришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов