Шикмаматовнинг иши бўйича суд номаълум муддатга жилди

495

Биринчи май район суди мухолифатчи депутат Алмамбет Шикмаматов ишини текширишни номаълум муддатгача қолдирди. Айбловчи ва ҳимоя қилувчи томонлар йиғин ўтказиладиган ер бўйича келиша олмади.

Шикмаматовнинг адвокатлари иш материалларини Свердлов район судига ўтказиб беришни талаб қилишди. Сабаби у ерда иш бўйича ўтаётган «Барат Люкс» компанияси бор.

Айбловчи томон ҳужжатларни ўтказишга қарши чиқди. У суд жараёни Биринчи май район судида ўтиши керак деб ҳисоблайди, сабаби у ерда ҳисоб палатасининг юиноси жойлашган.

«Барат Люкс» компанияси ва ҳисоб палатаси Алмамбет Шикмаматовга қарши «лавозимни суистеъмол қилиш» ва «порахўрлик» моддалари бўйича қўзғалган жиноий иш асосида ўтмоқда.

Суд Шикмаматов адвокатларининг илитмосини қаноатлантиришдан бош тортди. Улар қарорга қарши Бишкек шаҳар судига арзланишга тайёрланишмоқда.

Натижада Алмамбет Шикмаматовнинг ишини кўриб чиқиш номаълум муддатгача қолдирилди.

Шикмаматовнинг иши бўйича биринчи суд йиғинига мухолифатчининг адвокати Чинара Жакупбекова келмаганлигидан қолдирилган.

Алмамбет Шикмаматовнинг иши

«Ата-Мекен» партиясининг депутати Алмамбет Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

МХДҚнинг терговчилари версияси бўйича, Шикмаматов 2011-йили Ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни кузатган тендер комиссиясининг таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини таминлаган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, Шикмаматов тендер илтимосига ўз аёлининг автомашинасини ҳам киритиб, уни 14500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг доллар туради.

Суд Шикмаматовдан ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат олган.

Алмамбет Шикмаматов — президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясидаги мухолифатчи уч сиёсатчининг бири.

Партия раҳбари Омурбек Текебаевга ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши жиноий иш қўзғалган.

Текебаев россиялик Леонид Маевскийга «Мегаком» уяли операторини бошқаришга йўл очиб бериш учун ундан 2010-йили бир миллион доллар пора олган деб айбланмоқда.

Салянова ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг манфаатини ҳимоя қилган Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб берган деб айбланмоқда.

Текебаевни, Шикмаматовни ва Саляновани махсус хизматлар «Мегаком» уяли оператори акцияларини сотишда манфаатдор бўлган деб гумонланишмоқда.

Бош прокуратуранинг мухолифатчи сиёсатчиларга қизиқиши бу учтаси ҳам Конституцияга киритишни президент таклиф қилган ўзгартиришларга қарши чиқишгандан кейин пайдо бўлган. Референдум 11 декабрда ўтиб, Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар қабул қилинган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Даниль Усманов