Милиция «Деҳқон» бозорининг 11 савдогарини буйруққа бош эгмагани учун қўлга олди

476

24-майга ўтар кечаси милиция Бишкекдаги «Деҳқон» бозорининг бир неча ходимини буйруққа бош эгмагани учун ушлаб кетди. Бу вақтгача ҳукумат бозорни ёпиш учун милиция ходимларини жалб қилиб, қўлга олинганлар ҳуқуқ соқчиларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати бозорнинг 11 ходими милиция ходимларига бош эгмагани учун ушланганини хабар қилди. Милиция савдогарлар мэрия ходимларига «Деҳқон» бозорини ёпишга тўсқинлик қилишган деб билдиришмоқда.

Ушланганларга «Ички ишларорганлари ходимларининг қонуний буйруғига ёки талабига бош эгишдан бош тортиш » моддаси бўйича маъмурий протокол тузилиб, судга ўтказилди.

Ҳозир бозордаги вазият барқарор, тартибни 300 милиция ходими таъминламоқда.

Олдин мэрия муниципал «Деҳқон» мева-сабзавот бозори 2017-йилнинг 24-майида ёпилишини хабар қилди.

Бозор ёпилишининг асосий сабаби — уни нефть базасига яқин жойлашиб, аҳоли ҳаётига хавф яратганлигида.

«Бозордан чиқадиган қўшимча йўл йўқ, шу сабабли фавқулотда ҳолат бўлса аянчли тугаши мумкин», — дейди мэрия.

Давлат экотехинспекция нефть базасига юз метрдан яқин жойлашишини таъқиқлайди.

Энди шаҳарликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини «Дордой-Дыйкан» ва «Сари-Озон Дийкан» бозорларидан олишади.

Бишкек раҳбарияти бу бозорни 2017-йилнинг 11-апрелида ёпмоқчи бўлган. Бозорнинг савдогарлари уни ёптирмаслик учун бир неча марта, унинг ичида Президент маъмуриятининг олдига ҳам митингга чиқишган.

Савдогарларнинг сўзларига кўра, бозор бўйича тортишув бир йилдан бери давом этмоқда. Улар ягона муниципал бозордан хусусий бозорларга сурилишаётганидан норози.

Муаллиф: Айдай Эркебаева