Бишкекда 20-майда «Музейдаги тун» номли ижтимоий маданий акция ўтди. Ўтган йили тадбир биргина музейда ўтган бўлса, бу йил у 12 маданий майдонда бўлди. Бундай номдаги акциялар дунё бўйлаб ҳар йили ўтади.

Бишкекнинг турли жойларидаги 12 кўргазма уйларида саккиз соат давомида мастер-класслар ўтказилиб, инсталляциялар ва ўйинлар кўрсатилиб, ярмаркалар ташкил қилинди.

Сурат: Александра Титова

Бадиий санъат музейида болалар ва катталар учун расм чизиш бўйича 20дан ортиқ мастер-класс бўлди. Расм бўйича дарс берганларнинг бири бишкеклик рассом Жум Гунн эди.

Жум Гунн. Сурат: Александра Титова

Тарихчи Элери Битикчи музейга келганларга қадимги турк чизиқ-бурч ёзувининг сингармонизм қонунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Элери Битикчи. Сурат: Александра Титова

Томошабинлар кўнглини қизиқчилар очиб, скульпторлар хоҳловчиларнинг ҳайкалини ясаб беришди.

Сурат: Александра Титова

Музейда муаллифлик қўғирчоқларини ясаш бўйича ҳам мастер-класслар ўтказилди. Қўғирчоқлар гильдияси ўз ишларини кўрсатди.

Сурат: Александра Титова

Драмма театрида Бишкек фотосурат клубидаги фотосуратчиларнинг «Бизнинг кунларнинг матрицаси» номли кўргазмаси уюштирилди.

Сурат: Александра Титова

Томошабинларга «Талаа» номли спектакль намойиш қилиниб, кейин улар саҳна ортига қўйиб юборилди. Драмма театридаги кўргазманинг охирида «Пингвинлар» рок-гуруҳи маҳоратини кўрсатди.

Чироқлар томошаси билан инсталляция. Сурат: Александра Титова.

Очиқ осмон остидаги «Эман парк» скульптура музейида кўча мусиқачилари куй ижро қилишди.

Эмен паркида 77 ёшида рассомчилик ўқишига кирган Людмила Титованинг кўргазмаси бўлди. Расмлар «Катта эна Эдопшн» фондининг ёрдами билан болалар учун расм чизиш бўйича бепул мастер-класслар ўтиб берди.

«Менга бу ер жуда ёқди, мен болаларга ўргатишни яхши кўраман, улар жуда ҳаракатчан бўлишади», — дейди у.

Людмила Титова. Сурат: Александра Титова

«705» ижодий гуруҳи чексиз бошқотирмалар ғояси берилган расмларни, чироқлар инсталляцияларини ва рассом Марат Раимкуловнинг бўёқларини кўрсатди.

Сурат: Александра Титова
Сурат: Александра Титова

«Асанбай» паркида Аали Токомбаев кўчасида видео-арт инсталляция бўлди. Ангарнинг катта оқ томларида қувватли проекторларнинг кучи билан марказий осиёлик рассомлар Саид Атабековнинг, Евгений Бойковнинг, Улан Жапаровнинг, Александр Угайнинг ва Марат Раимкуловнинг ишлари намойиш қилинди.

Сурат: Александра Титова

Музейлар билан театрлардаги экскурсиялар ярим тунгача давом этиб, охиргилардан бўлиб «Место Д» театрининг актёрлари спектаклини тугатишди. Улар театр оюнун өңчөй караңгыда коюшту.

Сурат: Александра Титова

Муаллиф: Александра Титова

Суратлар: Александра Титова, Наиль Насритдинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here