Талант Жумабаев: ФХХ ичида ўлганлар ҳали ҳам тушимга киради

632

Россиянинг Хабаровск шаҳрида радикал йигитнинг ҳужумидан жабрланган қирғизистонлик Талант Жумаев касалхонадан чиқди. 21-апрелда Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) Хабаровск бошқармасига ҳужум бўлиб, икки киши ўлдирилган.

Суҳбатнинг асл нусхаси «Азаттык» радиоси сайтига чиққан.

37 ёшдаги Жумаев жароҳатланиб, оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. У ФХХ вакиллигига таржимон қатори чақирилган. Жумаев ўша кунги воқеа тўғрисида қуйидагиларни айтиб берди.

Талант, ҳужум бўлган жойга қандай бориб қолган эдингиз?

Талант Жумаев: Мени Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизматига радикал гуруҳ аъзоларининг сўроғини таржима қилиб бериш учун чақиришган.

Бу вақтгача ҳам турли суд ишларида, ФХХнинг текширув ишларида таржимон қатори чақирилганидан бехабар борганман. Бир хонада мен, ФХХнинг вакили ва яна бир таржимон – ўзбек йигити учовимиз материаллар билан ишланганмиз. Бир вақт эшик тақиллаб, рус миллатидаги йигит очиб "мен махсус чақирув бўйича келдим” деб айтди. ФХХнинг ходими ташқарига чиқиши билан "тарс” этган ўқнинг овози чиқди. Мен аввал "биз хавфсиз жойда ўтирамиз" деган ўйдан чўчимадим ҳам. Кўп ўтмай эшик очилиб, ҳали чиқиб кетган махсус хизматнинг вакили канжалаган тейде йиқилди. Мен шок бўлиб қолдим. Ортидан рус миллатидаги йигит кириб келиб, қўлидаги автоматини ўқлай бошлади. Армияда хизматни ўтаганим учунми дарров ерга ётдим. У мен ерга қараб ётганимда отти. Ўлдим деб ўйладим. Хонадаги ўзбек йигитни ҳам отди. Қайта айланиб мени отмоқчи бўлганда сиртдан ФХХнинг ходимлари келиб, ҳужум қилган болани отиб ўлдиришди. Оёқ-қўлимни текшириб кўрсам ҳаракатланди, шундагина тирикман деган ҳис пайдо бўлди.

Отилган ўқ қаерингизга тегди?

Талант Жумаев: Ўқ белимнинг ўнг томонидан кириб, чап томонидан тешиб чиқибди. Яшаш учун зарур бўлган органларга тегмаган, фақатгина ичакларимни тешган. Икки операциядан сўнг ҳушимга келдим.

Ҳужумни махсус хизмат ичида кутилмаганда бўлганини айтяпсиз. Нима мақсадда ўқ узибди?

Талант Жумаев: Мен махсус хизматлар томонидан юрган биров бўлса керак, жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида ФХХчисини отди деб ўйладим. Билсам бундай эмас экан. 20-апрелда Гитлернинг туғилган куни бўлиди. Ўшу кунни нишонлашган болалар, шаҳардаги хавфсизлик кучларини, полициянинг, ФХХнинг ва бошқа органларнинг биттадан ходимини йўқ қилишни сўзлашишади. 21-апрелда улар Хабаровскидаги тансоқчиларни ўқитувчи жойда мураббийни ўлдириб, 15-20 дона қуролни ўғирлаб чиқишган. Бизга ҳужум қилган бола бир ҳафтадан кейин 18га чиқар экан.

Қирғизистондаги қариндошларингиз жуда хавотирланса керак?

Талант Жумаев: Отам воқеани фейсбукдан ўқиб, икки соатдан кейин йўлга чиққан. Бироқ иккимизни тўрт кундан кейин учраштиришган.

Ҳозир аҳволингиз яхшими?

Талант Жумаев: Аҳволим яхши, худога шукур. Шу ҳафтанинг охирида Қирғизистонга учиб кетаман. Ватанимга бориб, дам олиб, даволанмоқчиман. Сабаби ҳар куни тушимга шу воқеа киради. Рус бола, таржимон ўзбек бола ҳам менинг кўз олдимда жон беришди. Шуларнинг барчаси тушимга кириб, чўчияпман.

Неча йилдан бери Россияда ишлайсиз? Бу ерда таржимонлик билан шуғулланасизми ёки бошқа ишингиз ҳам борми?

Талант Жумаев: Ҳа, Хабаровск шаҳрида яшаганимга уч йил бўлди. Бу ерда суд, тергов ишларида, ФХХга жиноий ишлар бўйича қирғиз фуқароларига таржимон бўлиб келганман. Бироқ асосий ишим бошқа Уяли компанияларнинг биридаги савдо бўлимида ишлайман. Бу вақтгача Иркутск шаҳрида ҳам ўн йил ишлаганман.