Ҳукуматни босиб олиш ҳаракати учун судланганлар ҳукмга қарши арзланишди

597

Ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати учун судланган Бектур Асанов, Дастан Саригулов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карибековнинг адвокатлари ҳукмга қарши Бишкек шаҳар судига қарши арзланишди. Апрелнинг ўртасида улар 4 йилдан 20 йилгача муддуатга турмага кесилган.

Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш комитетининг аъзоси Зулфия Марат адвокатлар ҳукмга қарши арзланишганини ва ишнинг материаллари қайта судда қаралишини хабар қилди.

Бу вақтгача 2017-йилнинг 17-апрелида Биринчи май район суди тўрт мухолифатчини ҳукуматни босиб олиш ҳаракати учун турли муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

  • Дастан Саригулов — 4 йилга, унинг 3 йили шартли равишда;
  • Бектур Асанов — кучайтирилган тартибдаги колонияда 12 йилга кесилган;
  • Кубаничбек Кадиров — мулкини мусодара қилиш билан 12 йилга кесилган;
  • Эрнест Карибеков — кучайтирилган тартибдаги колонияда 20 йилга кесилган.
Дастан Саригулов. Сурат: Шайирбек Эркин ўғли

Ҳукм чиққандан кейин Саригулов журналистларга айбини тан олмаслигини айтган.

«Мени ҳеч қандай айбим йўқ. Айбловчи томонда менинг айбимнинг далили йўқ ва бўлмаган», — деган Саригулов.

Ҳукм чиққан куни қамалган мухолифатчиларни қўллаб Жалолобод вилоятининг Сузоқ районида уларнинг 100га яқин тарафдори пиёда юришга чиққан.

Мухолифатчиларнинг қамалиши

2016-йилнинг мартида махсус хизматлар мухолифатчиларнинг телефонда сўзлашган сўзларини ёзувини эълон қилишган.

Аудио ёзувларда парламентнинг IV чақирилишини собиқ депутати Кубаничбек Кадиров, 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг ички ишлар министрининг собиқ ёрдамчиси Дуулатбек Турдуналиев ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов оммавий тартибсизлик уюштиришни муҳокама қилишган деб айтилади.

МХДҚ тўққиз мухолифатчига қарши «Ҳукуматни куч билан босиб олиш ёки ҳукуматни куч билан ушлаб туриш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Мухолифатчиларнинг қариндошлари ва тарафдорлари бир неча бор митингга чиқиб, қамалганларни бўшатишни талаб қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева