«Вечерний Бишкек»: Чегара хизматидан ўғирланган қуролнинг нархи беш миллион сомдан ортади

543

Чегара хизматининг вакиллари икки йил давомида қурол сотишган. Улар беш миллион 313 минг сом миқдорида қурол ўғирлашган.

Ҳарбийларнинг қурол сотиши бўйича суднинг биринчи мажлиси 26-майда Бишкекнинг Биринчи май район судида ўтади.

Иш бўйича 14 киши ўтмоқда, уларнинг орасида ИД вакиллари, собиқ ва ҳозирги ҳарбий ходимлар, шунингдек, фуқаровий кишилар бор.

«Вечерний Бишкек» нашри ишининг материалларига таяниш билан чегара хизматининг прапорщиги Рустам Мамбетов икки йил давомида — 2014-йилдан 2016-йилгача омбордаги қуролни сотиб келганини ёзган. Ўғирланган қуролнинг умумий баҳоси беш миллион 313 минг сомни ташкил қилади.

Мамбетов ракета-артиллерияли қурол-яроқ омбори учун жавоб бериб, ўқ отувчи қурол ҳисобини олиб, уни сақланишига жавобгар бўлган.

Мамбетовнинг сўзларига кўра, уни қурол сотишга омборнинг собиқ раҳбари Эруслан Асаналиев 2014-йилнинг бошида кўндирган. Асаналиев унга омбордаги АКС-74 автоматларини сотиб юборишни таклиф қилган.

Қуролни сотишда воситачи, чегара хизматининг ҳарбийи Жолдошбек Акуев аралашган. Биринчи автоматни айбланувчилар 800 долларга сотишган. Қуролни ўтказиб бериш шаҳарнинг марказида, «Айчурок» савдо маркази ёнида бўлган.

Пулни Асаналиев, Акуев ва Мамбетов ўзаро бўлишиб олишган.

Йилнинг охирида айбланувчилар яна бир АКС-74 автоматини ва 240 патрон сотишган. Асаналиев бунга йилқи олган. Савдо-сотиқ Норин вилоятининг От-Боши қишлоғида юрган.

2015-йилдан 2016-йилгача Мамбетов еттинчи тўппонча, саккиз автоматни сотиш учун Акуевге ўтказиб берган. Ҳар бир сотилган қурол учун улар 900-1000 доллар олиб, пулни ўзаро бўлиб олишган.

Сўнги марта ҳарбий ходимлар тунда кўрсатувчи 131 комплект билан оптик қуролни тўрт миллион сомдан ортиқ суммада сотишган.

Омборнинг қуйидаги қуроллари ўғирланиб сотилган:

  • 15 дона АК-74 автомати;
  • 10 дона АКС-74 автомати;
  • Уч донаТОЗ-8 винтовкаси;
  • 16 дона ПМ-9 мм тўппончаси;
  • 131 дона комплект оптик қурол, тунда кўрсатувчи воситалар;
  • Ф-1 қўл гранатаси;
  • турли калибрдаги 13937 патрон.

Ҳозир қуролли кучларнинг омборларини маҳкамалар аро гуруҳ текширмоқда.

Қурол сотгани учун қўлга олиш

2016-йилнинг октябрида милиция қурол сотиш бўйича гумон қилиб ИИМдин 10-бўлимининг раҳбарини ва чегара хизматининг ҳарбий ходимларини ушлаган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги маълумот манбааларига таяниш билан «Заноза» нашри чегара хизматининг 26 прапоршиги билан офицери ишдан олинганини хабар қилган.

Нашрнинг маълумотига кўра, қурол сотилаётгани тўғрисидаги хабар ИИМга олдин тўрт милиция ходими қўлга олинган жануб томондан келиб тушган. Текширув натижалари милицияни чегара хизматининг омборига олиб борди. Ўғирланган қурол фойдаланишга яроқсиз қатори рўйхатдан чиқарилган экан.

Шунда ноқонуний қурол сотгани учун бош штабнинг ҳарбий қисм ҳайдовчиси қўлга олинган. Жамоат арбоби Эдил Байсалов ўзининг твиттер-аккаунтида қўлга олинган киши «Мудофаа бўйича давлат комитет раҳбарининг» шахсий ҳайдовчиси бўлган деб билдирган. Кейинчалик бош штаб бу маълумотни инкор қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов