Ё яхши кўрсатади ёки умуман кўрсатмайди: Рақамли телекўрсатув қандай ишлайди?

738

Қирғизистон 2017-йилнинг 15-майидан бошлаб деярли тўлиқ ҳолда рақамли теледастурларга ўтди. рақамли сигнал нима, қачон қирғизистонликларнинг барчаси унга қўшилади ва нима учун об-ҳаво ночор бўлганда телевизорни кўрмаслик қулай эканлигини тушунтириб берамиз.

Рақамли телекўрсатув нима?

Бу аналог кўрастувларга нисбатан тўсиқлардан ҳимоя қилинган замонавий теледастур технологияси. Телекўрсатувга сифатлироқ сурат ва овоз етказилади.

Биз нима учун рақамлига ўтдик?

Қирғизистон халқаро вазифаларни бажармоқда. Аналог кўрсатувлар қўшни ўлкалардаги рақамли телекўрсатувларга тўсқинлик қилмаслиги учун ўчирилган.

Рақамлига ўтиш каналлар сонини кўпайтиришга ёрдам беради, сабаби сигнал эфирда камроқ ўринни эгаллайди. Бўшаб қолган ўринни интернет ёки уяли алоқа учун фойдаланса бўлади.

Бундан ташқари рақамли узатиш Қирғизистон учун ахборот хавфсизлигини таъминлайди. Ўлка ичида биргина рухсат олган қирғиз ёки чет эл каналлари кўрсатилади.

Рақамли телекўрсатувга қандай уланса бўлади?

Кўплаган замонавий телевизорларнинг ўзида махсус қабул қилувчи воситалари (ресивер) бор. Шу сабабли улар ҳеч қандай қўшимча ускуналарсиз рақамли сигналларни қабул қилади. Агар телевизорда бундай мослама йўқ бўлса, унда дециметрли антенна билан сигнал қабул қилгич сотиб олиш керак бўлади.

Қирғизистон DVB-T2 MPEG4 стандартидаги рақамли сигналдан фойдаланади. Телевизорлар учун ҳам шу стандартдаги мосламаларни сотиб олиш керак.

Рақамли сигнални қабул қилувчи мосламани сотиб олиш бир қирғизистонликка 1500 сомдан 5 минг сомгача тушади.

Агар сиз ўзингиз мустақил уни ўрнатгингиз келса, мазкур йўриқномани ўқинг.

Рақамли сигналда қанча канал тортади, уларга пул тўлаш керакми?

Телеканалларнинг уч тури бор: ижтимоий ва икки тижорий.

Ижтимоий пакетга 13 канал киради, улар давлат томонидан кафолатланган. Улар бепул.

Бу пакетда беш телеканал бор: КТРК, ЭлТР ва уни таркибидаги «Илим жана билим», «Мир», «Бешинчи канал» ва «Пирамида». Қолган телеканаллар қайси ҳудудларда кўрсатишини ўзлари ҳал қилишади. Ҳозирда кўпчилик каналлар Бишкекда кўрсатади. Уларнинг сони 54. Ўшда 20дан ортиқ канал кўрсатади.

Ижтимоий пакет ўлканинг 95% ҳудудини қамраган.

Тижорий турдаги пакетда ҳам пул тўланмайди. Бу ерда телекомпаниялар ўзлари теледастурларини намойиш қилиш учун пул тўлашади.

Сўнги турдаги пакетга кабел ва спутник телекўрсатувлари киради. Уларга ҳар ойда белгиланган нарҳни тўлаб туриш керак.

Рақамли кўрсатувларнинг афзаллиги ва камчиликлари нимада?

Асосий афзаллиги сифатли расм ва овоз, тўсиқлардан ҳимояланиш, дастурларни кўчириб олиш, тил танлаш ва субтитрларнинг бор эканлигида. Томошабин айрим каналларни, масалан, болалар кўрмаслиги учун таъқиқлаб қўя олишади.

Бироқ рақамли кўрсатувларнинг камчиликлари ҳам бор. Агар аналог кўрсатувларда сигнал ночорлашиб кетган вақтда суратнинг сифати ҳам ёмон бўлса, рақамлида бундай вақтда сурат умуман кўринмайди.

Кўрсатувларни бундай бўлишига ноқулай об-ҳаво таъсир қилади. масалан, чақмоқ бўлганда сигнал умуман йўқолиб қолиши мумкин.

Шу билан бирга рақамли дастур учун аналог кўрсатувга қараганда кўпроқ маълумот ўтказиб берувчи марказлар талаб қилинади.

Қирғизистон қачон тўлиқ рақамли кўрсатувларга ўтади?

Ҳукумат шу вақтгача ўлка бўйича умумий 54 ўтказгични ўрнатган, улар аҳолини 95%ини рақамли кўрсатувлар билан таъминлайди.

Халқнинг қолган 5% (300 мингдан ортиқ қапчиғай чуқурликларда яшаган қирғизистонликлар) мосламалар ўрнатилиб битгандан сўнг рақамлига уланади.

Рақамли сигналларга уланиш харитаси. Сурат: sanarip.kg.

Ҳозирда рақамли 326 аҳоли пунтларига етмаган.

Уларни туташтириш уч босқичда олиб борилади. майнинг охиригача 34 қишлоқ уланади. иккинчи босқич 94 қишлоқни қамраб, июлнинг охирида битади. Якунловчи босқич августда бошланиб, унгача 76 қишлоқ рақамли сигналларга туташиб қолади.

Қолган 99 аҳоли пунктларнинг ҳар биридаги уйга спутник тарелкаларини ўрнатишади.

Маданият, ахборот ва туризм министрлигининг маълумоти бўйича Қирғизистоннинг рақамли сигналларга тўлиқ ўтиши 2017-йилнинг сентябрь ойининг охиригача битиши керак.

Рақамли кўрсатувга ўтиш бўйича барча маълумотни 8:00дан 21:00гача 1212 рақами орқали олса бўлади. Қўнғироқлар бепул.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Иван Янушкевич