Жалолободда 16-майга ўтар куни номаълум кишилар «Мекеним Кыргызстан» партиясининг штабини ёқиб кетишди. Ёнғинни йўлдан ўтиб кетаётган кишилар ўчиришган, ҳеч ким жабрланмаган.

Жалолободдаги «Мекеним Кыргызстан» партиясининг штабини номаълум кишилар ёқиб кетишган. Милиция воқеа бўлган жойдан бензин қуйилган шиша идишни топишган.

Жалолобод ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғинда рекламалар, эшик ва деразалар куйиб кетган. Ёнғинни шу ердан ўтиб кетаётганлар ўчиришган.

Партиянинг штабидагилар ёғин келиб чиқиши бўйича ҳеч нарса билмаслигини айтишди.

«Биз ҳозирча ҳеч нима билмаймиз, тахминимиз ҳам йўқ. Тергов давом этмоқда», — деди партиядагилар.

Ҳозирда маҳаллий милиция ёнғин бўйича батафсил текширишмоқда. Келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Шаҳар кенгашининг тарқалиши

«Мекеним Кыргызстан» партияси шаҳар кенгашига муддатидан аввал ўтаётган 28-майдаги сайловда иштирок этади. У билан бирга сайловга КСДП, «Онугуу-Прогресс», «Ата-Журт», «Республика», «Бутун Кыргызстан» ва «Кыргызстан» партиялари курашишмоқда.

Шаҳар кенгашига сайлов депутатларнинг аввалги таркиби ўз-ўзини тарқатиб юборгандан кейин қайта тайинланган. Олдинги сайлов 2016-йилнинг 11-декабрида ўтган эди.

Шаҳар кенгашига сайлов ўтгандан кейин коалиция кўпчилигини тузиш бўйича кўплаган тортишувлар бўлган. Биринчи коалиция кўпчилиги президентнинг КСДПсиз тузилиб, бу социал-демократларга ёқмаган. Улар кўпчиликка кирган партияни ўзларига тортиб, коалиция кўпчилигини тарқатиб юборишган.

КСДП билан янги коалиция тузилгандан кейин шаҳар кенгашидаги йиғинга икки мухолифатчи партия келмаган. Шаҳар кенгашига раис сайланмай, шаҳар бюджети ҳам қабул қилинмаган.

Натижада сайловдан кейин тўрт ой ўтиб, депутатлар шаҳар кенгашини тарқатишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ