Депутатлар болаларни зўрлаганларни амнистиядан маҳрум қилишни таклиф қилишди

524

Парламентнинг тўққиз депутати вояга етмаганларга зўравонлик қилганларнинг жазосини кучайтирадиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Улар болаларни зўрлаганлар учун амнистияни бекор қилиб, уларни иш билан шуғулланиш ҳуқуқидан ажратишни таклиф қилишди.

Парламентдаги тўрт йирик фракциянинг депутатлари вояга етмаганларга зўравонлик қилганларни жазосини кучайтирмоқчи.

Жуда аҳамиятли қонунларнинг бири — болаларни зўрлаганларга қарши жиноий иш жабрланган томон ариза ёзмаса ҳам қўзғалади.

«Судлар иймоннинг барча меъёрларини бузиб, вояга етмаганларнинг биринчи кўрсатмаси зўрлаш бўлганини тасдиқлаб турса ҳам уларнинг жинсий алоқаси "икки томоннинг розилиги билан" бўлгани тўғрисидаги кўрсатмасини асос қилишади», — деб ҳисоблайди қонун лойиҳасининг муаллифлари.

Депутатлар болаларни зўрлаганларнинг жазосини уч йилдан беш йилгача кўпайтириб, уларга педагогик иш билан шуғулланишни умуман таъқиқлашни таклиф қилишмоқда.

Ўзгартиришлар жазони кучайтиришгина эмас, болаларни зўрлаганларни амнистия олиш ҳуқуқидан ажратишни ҳам ўз ичига олади.

Болаларни зўрлаганларнинг жазосини кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини депутатлар биринчи марта ишлаб чиқмаяпти.

2013-йилнинг бошида депутатлар Дастан Бекешев ва Турсунбай Бакир ўғли «бачабозларни кимёвий бичиш» — тестостерон синтезини вақтинча тўхтатадиган гормонал дорилардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини таклиф қилишган.

Жамоатчиликнинг мазкур қонун лойиҳасига муносабати турлича бўлди: кимдир депутатларнинг бу таклифини қўллаб, мазкур усул масаласини ҳал қилишни ягона йўли деса, айримлар бундай янги усул жиноятчини бундан кейин қонун бузишига тўсқинлиқ қилмаслигини айтишган.

2013-йили ёзда Алмазбек Атамбаев мазкур қонун лойиҳани инкор қилган, сабаби қонунни бажарилиши қўйилган мақсадга етказмайди ва бундай жиноятни амалга оширганларнинг жазосини ҳақиқатдан кучайтирмайди деб ҳисоблаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова