КСДПнинг депутати Евгения Строкова ижтимоий масалалар бўйича комитетга мактабларни беш кунлик ўқишга ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини олиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, шундай шароитда болалар билан ўқитувчиларнинг бўш вақти кўпроқ бўлиб, бу оиланинг мустаҳкамланишига асос бўлади.

Маориф министри Гулмира Кудайбердиева бу ташаббусни қўллашини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, беш кунлик ўқишга ўтганда ўқувчиларнинг дарс вақтлари камайтирилмайди.

«Биз нагрузкани камайтирамиз демадик, зарурати йўқ материалларни олиб қўямиз. Биз лойиҳа концепциясини қўллаймиз, бироқ уни 2018-йилнинг сентябридан бошлаб амалга оширишни илтимос қиламиз», — деди Кудайбердиева.

Қонун лойиҳасини таништирган депутат Евгения Строкова беш кунлик ўқишга ўтиш натижасида болалар билан ота-оналарнинг бўш вақти кўпроқ бўлишини айтди.

«Беш кунлик ўқиш ота-оналар билан ўқитувчиларнинг болаларга кўпроқ эътибор беришига йўл беради, бу оиланинг мустаҳкамланишига олиб келади. Бу бора-бора оила билан кинога, кўргазмаларга, театрларга бориш одатини шакллантиради», — деб ҳисоблайди у.

Маориф министрлигининг маълумотига кўра, ҳозир умумий 252 мактаб-лицей ва гимназия олти кунлик ўқув системаси билан ишламоқда.

Қирғизистондаги мактабларнинг 75 фоизга яқини қишки таътилдан кейин беш кунлик ўқишга ўтишди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here