Ҳукумат ички паспортнинг янги намунасини қабул қилди

518

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон фуқаролари учун ички паспортларнинг янги намунасини қабул қилди. 2017-йилнинг декабрь ойигача янги паспортлар қирғизистонликларга бепул берилади.

Ҳукумат Қирғизистон фуқаролари учун 2017-йилдаги ID картанинг янги намунасини қабул қилди.

ID карталарни олишга ҳужжатлар 1-майдан бошлаб қабул қилинади. Бундан ташқари 2004 ва 1994-йилларда берилган паспортларни алмаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Паспортларни алмаштириш ишлари 2017-йилнинг 1-майидан 31-декабригача бепул бериш режалаштирилмоқда. Шошилинч турда паспорт алмаштириш ёки паспортни йўқотган, яроқсиз бўлган ҳолларда пул тўланади.

Янги ID паспортнинг ичига чип ўрнатилган, унда фуқаронинг биометрик маълумотлари ва электрондук-рақамли имзоси (ЭРИ) сақланади.

Ҳужжатда фуқаронинг миллати, оилавий ҳолати ва яшаган ери ёзилмайди — бундай маълумотлар чипда сақланади.

Мазкур паспортлар билан қирғизистонликлар бюрократик тўсиқларга учрамай давлат органларига ишга жойлаша олади — деб билдирди давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбарияти.

Муаллиф: Александра Титова