Бишкекда яшовчи аёлларга сайёҳнинг бир назари

814

Қирғиз аёллари чиройли. Ёшлигида улар осиёликларга ва метисларга ўхшаган кичик бўйли, нозик териси ва чиройли юз тузилиши сабабли чинни қўғирчоқларга ўхшайди. Қоида бўйича улар кўп жилмайиб, ўзларига эътибор бериб юришади.

«Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий позициясини акс эттиради. Мақоланинг асл нусхаси руҳшунос Лилия Ахремчикнинг сайтида эълон қилиниб, унинг рухсати билан қайта нашр қилинди.

Тасаввуримча, булар «ўзини сотгунча», аниқроқ айтганда оилали бўлгунча деб ўйлайман. Кейин буларнинг ҳаммаси бир зумда ўзгаради: кеча қиз эди, бугун “хола” бўлди.

Ўтиш даври деярли бўлмайди. Европа аёллари эса аксарият ҳолларда ёшига қарамай: шижоатли, қизиқувчан, юлдузли, тараққий этган аёл бўла олади.

Қирғиз аёлларининг фарзандлари бўлса бу дарров кўзга ташланади. Бу аёл оила бошчиси бўлиб қолади. Яширин. Буни юришидан, ҳаракатидан, букик белидан, қотган елкасидан сезса бўлади. Бир она она ва бека кириб келмоқда — тушунарли.

Қирғиз аёлларида аёрона агрессия кўп. Кўп вақтлдарда юзида табассум бор, ичида эса асабийлашган бўлади. Баъзан яширмайди ҳам: ичи ҳам заҳар, ташқи кўриниши ҳам.

Менда мина майдонида кетаётгандай ҳис бўлди. Бировнинг ғазабига ўзинг билмаган ҳолда тегиб олсанг, одамнинг ичидаги бомба портлайдигандай. Шундай туюлса керак деб ўйлайман.

Минскка келиб бизда бундай нарса йўқ эканлигини тушундим. Бизнинг аёллар мунгли, туртиб қўйсанг қулаб кетадигандай. Жавраниб ўзи тўхтайди, шунда ҳам ичида. У ерда эса — Вах! Вах! Вах! Шунча туйғу билан даъво! Агрессияси ташқарига чиқай дейди.

Маҳаллий аёлларнинг эркаклар бобида омади келмаган. Мени койишингиз мумкин, бироқ мен Бишкекда келишган эркакларни кўрмадим. Чиройли аёллар ҳар қадамда учрайди, келишган эркаклар эса йўқ.

Кўп ҳолларда жуда чиройли қиз шундай бир келбатсиз йигитни қўлтиқлаб юрганини кўп кўрдим… Қисқаси, унга ачиниб кетдим.

Майли, эркакнинг чиройлилиги асосий масала эмас. Бошқа масала ҳам бор. Қирғиз эркаклари ялқов ва яхши жой топиб олишган. (Яхши эркаклар ва оилалар бор эканлигига ишонаман. Кўпчилиги деб мен умумлаштиряпман).

Улар исломни қандайдир ўзига мослаштириб олган каби, аёлларининг бошига миниб олиб, уларни иккинчи нав қатори ҳисоблашади.

Исломда эркак аёл учун, уни таъминлаши, билим олиши ва бошқалари учун, оила учун тўлиқ жавобгарликни зиммасига олса, қирғиз эркагининг пул топмай туриб аёлини калтаклаб, камситганлари бор.

Натижада аёл киши ишга бориб, уйини, фарзандларига вақт топиб, барча уй юмушларини бажариб, бу ҳам кам бўлгандай ўзини ҳурмат қилмаган турмуш ўртоғини ҳам боқиб, унга хизмат қилади. Оиладаги яқинлик ҳаёлдаги нарса.

Ажрашиб бўлмайди, сабаби қариндош-уруғлари танқид қилади. У эрлик. У билан аёл қанчалик ночор яшамасин, у битта бўлиши керак. Балки аёлларнинг яширинган заҳри, эрта қаригани ҳам шу сабабли бўлса керак.

Аёллар ўзи истгандай яшамайди. Бундай қилиб бўлмайди. Оиланинг уруғ-тузилиши ва муҳит уларни сценарийда ушлайди. «Ёмон бўлса ҳам чида». Жабрланган мукофот, бахтли бўлиш танқид қилинади.

Аёл киши бахтсиз бўлса у деярли муқаддас одам. Унинг ўзи нимани ҳис қилаётгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Агар у ўзини яхши кўриб, баҳола         бошласа, уни ўз ўрнига қўйишади. Бу нима қилишгани а?

Менга келган аёллар — ривожланган, чиройли ва маданиятли аёллар, улар Шарқ билан Ғарб ўртасида.

Уларни эски кўз қараш ҳам ортга тортади, бироқ Ғарб одатлари ҳам: ўзини яхши кўриш, ўзини ардоқлаш, ривожланиш, ўз жуфтини танлаш, уни севиш ва бошқа нарсалар ҳам қизиқтиради.

Улар яхши ишда ишласа, яхши пул топишади, спорт, фитнес, йога, чет тили, рақс билан шуғулланиб, психологияга қизиқишади. Улар ҳозирги руҳшуносларнинг ёзганларини ўқиб, ўзини ва ҳаётини ўзгартириб, ўзини нимадан қаноатланмаётганини излашади.

Умуман олганда, мен каби чет ўлкалик аёлнинг кўз қараши шундай. Мен маслаҳат бериш вақтида имкони борича айёр бўлишга ҳаракат қилиб, бу ерлик эмас эканлигимни айтиб, бу одат билан нима қилиш кераклигини аёл ўзи ҳал қилиши кераклигини айтдим. Шарқ ҳақиқати бошқа.