Ипак йўли ва Қурманжан Датка кўчаларининг кесилишида кучли ёғингарчилик сабабли чуқур пайдо бўлиб, унга пиёдалар тушиб кетган. «Бишкекасфальтсервис» чуқур пайдо бўишига ҳеч ким айбдор эмас ва ҳеч жавобгарликни олмайди деб ҳисоблайди.

«Бишкекасфальтсервис»нинг раҳбари Жумакадир Алимбаевнинг айтишича, Ипак йўли ва Қурманжан Датка (собиқ Олмота) кўчаларининг кесилишидаги ярим метрлик чуқур ўз-ўзидан пайдо бўлган, шу сабабли ҳеч кимни жавобгарликка тортолмайди.

«Сув асфальтни ювиб, чуқур пайдо бўлган. Ҳеч ким бу ерни қазимаган, ҳеч қандай дисциплинар чора кўрилмайди. Бу бизнинг ходимларнинг айби эмас», — деди у.

Алимбаев хабарига кўра, «Бишкекасфальтсервис»нинг ходимлари тез орада чуқурни асфальтлаб текислаб қўйишади.

Шиддатли ёғингарчилик туфайли 13-апрель куни Аламудун бозори томондаги Ипак йўли ва Қурманжан Датка кўчаларини сув қоплаган. Йўлнинг пиёдалар ўтадиган қисми билан тротуарнинг ўртасида чуқур пайдо бўлиб, унга одамлар тиззасигача тушиб кетишган.

Жабрланганларнинг бири гўдаги билан ўтиб кетаётган аёл бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл қулаб кетаётганда боши билан йиқилган.

Ўтиб кетаётганлар чуқурни сезмай тушиб кетганлиги сабабли одамлар бу ерни тошлар билан тўсиб қўйишган.

Бишкек мэриясининг турар-жой –коммунал бошқармасининг раҳбари Канатбек Эшатов ирригация тизими тўлиб қолганлиги сабабли йўлнинг кесилишини сув қоплаб кетган бўлигҳши мумкин деб билдирган.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here