Қора ёғоч ўрмончасининг раҳбари Дамир Исмаилов Kloop.kgнинг журналистларига дарахтлар қирқилаётган ерни кўрсатди

Бишкекнинг шимолий томонидаги Қора ёғоч ўрмонида дарахтлар кесила бошлади. Парк маъмурияти дарахтлар хусусий томонда кесилаётганини айтди. Kloop.kgнинг таҳририяти бу маълумотни текшириб чиқди.

Қора ёғоч ўрмонида дарахтларни кесиш 11 апрелда бошланган — маҳаллий яшовчилар беш сотка жойда дарахтлар кесилганини ва яна ўн соткасида кесилишини айтиб арзланишган эди.

«Режада бу ер парк ҳудуди қатори белгиланган. Улар бу ерга қандай қилиб ҳужжат қилишгани тушунарсиз», — деган «Заноза» нашрига маҳаллий яшовчи Максим Рибалов.

Парк раҳбари Дамир Исмаилов Kloop.kgга айтишига қараганда, 2014-йилдаги паркнинг чегарасининг схемасига кўра дарахтлар кесилган жойлар хусусий бўлиб, шу сабабли дарахтлар кесилишини таъқиқлаб бўлмайди.

«Улар (хўжайинлари) келиб, қизил китобини, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича бошқарма билан келишилган дарахт кесиш актини кўрсатишди», — деб тушунтирди Исмаилов.

Исмаилов харитада дарахтлар кесилаётган участкаларни кўрсатди (зона қора доира билан ўралган).

Дарахтлар кесилаётган жой белгиланган, боғ маъмурияти кўрсатган харита.

Унинг айтишича, Қора ёғоч ўрмонининг ҳудудида бир нечта хусусий ер «оролчалари» бор, хўжайинлари бу ерга қизил китоб олишган.

«Афтидан, чегара ер хусусийлашгандан кейин чизилган бўлса керак. Ер қачон босиб олинганини мен сизларга айтолмайман, сабаби мен 2016-йилнинг июнидан бошлаб ишга киришдим», — деди у.

Кадастр харитасига кўра, Қора ёғоч ўрмонининг маъмурияти белгиланган ҳудуднинг барчаси хусусий эмас — хусусий жойларнинг орасида дарахт кесиш мумкин бўлмаган жамоатчилик ҳудудлари бор.

Дарахтлар кесилаётган жойнинг харитаси кадастр харитасига туширилган. Қизил чеклар билан хусусий ер участкалари белгиланган.

Ер талаш

Kloop.kgнинг мухбирлари дарахтлар кесилган жойга бориб, ер участкаларига кимлар эгалик қилиши бўйича давлат рўйхатга олиш хизматининг базаси орқали текширув олиб боришди. Журналистларнинг кузатуви бўйича, дарахтларни кесиш хусусий жойларга яқин жойлашган участкаларда бўлиб, бироқ ҳар бир дарахт учун бунинг рост-ёлғонлигини билиш қийин.

Маълумот базасига кўра, даразтлар кесилган ҳудудга беш хусусий ер киради. Уларга Нуруйла Чороева ва Тилек Кожокулов эгалик қилади, улар ерни 2016-йили сотиб олишган. Бу вақтгача мазкур ҳудудга Съездбек Базарбаев билан Замира Жетигенова эгалик қилган.

Суд ишлари бўйича архивларга кўра, Базарбаев билан Жетигенова 2015-йилнинг июнида бу ерларга эгалик қилиш учун ерга жойлаштириш ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатга олиш бошқармаси билан судлашган.

Иккиси ҳам ҳудудларни ўз номига Свердлов район халқ депутатлар кенгашининг ижройи комитетининг қарорига кўра 1989-йилнинг июлида олганини билдиришган.

Бироқ ўша вақтда бу ерлардаги Қора ёғоч ўрмони саз болуп турган ва ернинг эгалари вақтинча бу ерга уй қурмай туришга қарор қилиб, дарахтлар экиб, келажакда уларни кесишни режалаштиришган.

«Уларнинг (Базарбаев билан Жетигенованинг) қуриган ер участкаларининг атрофида эбак эле уйлар қурилиб, одамлар истиқомат қилишмоқда. Улар эса қачон қурийди деб кутишган. Энди қурилиш ишларини бошласа бўлади, дарахтлар катта бўлиб, ер қурғаган, уларнинг уй қурилишини бошлагиси келяпти», — дейилади суднинг ҳужжатида.

Натижада Базарбаев билан Жетигенова ерни ўз номига ўтказиб, бироқ кейин улар ерларни қуйидаги одамларга ўтказиб беришган ёки сотиб юборишган.

Kloop.kg мухбирларининг ер участкаларининг янги хўжайинлдаридан изоҳ оли ҳаракатидан фойда бўлмади, улар имконсиз қолишди.

Янги кўчатлар экилади

Исмаиловнинг айтишича, «дам олувчилар учун хавфли» бўлаётган авария ҳолатдаги дарахтлар паркда кўп бўлгани учун кесиш ишлари бормоқда. Унинг сўзига қараганда, ўтган йили дарахтларнинг парк маъмурияти биносига қулаган.

«Кейин Свердлов районининг агрономи атроф-муҳитни сақлаш бошқармаси билан бирга бизга бу ҳудудга хавф солаётган дарахтларни кесиш тўғрисида буйруқ берди», — деди паркнинг директори.

Унинг айтишича, боғ маъмурияти янги дарахтларни экмоқда — бу мавсумда ўрмончада 200 ёш ясень экилди, энди бир ҳафта ичида яна 100 клен кўчати ва 70 ясень экилади.

Қора ёғоч ўрмончаси — Бишкекнинг шимолий томонидаги собиқ иттифоқ вақтида ботаник-олим Алейсей Фетисов экиб кетган катта боғ. Олим шогирдлари билан бирга ботқоқ ерни қурғатиб, у ерга 50дан ортиқ турли кўчатларни экишган.

Парк ҳудудида ўсган бир нечта дарахтлар Қирғизистон ландшафти ва табиатида учрамайди — Фетисов уларни бошқа давлатлардан олдирган.

Қора ёғоч ўрмончасининг камайиши

Қора ёғоч ўрмончаси — оддий боғ эмас, алоҳида ҳимояга олинадиган тарихий ёдгорлик. Тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарорга қарамай, боғнинг ҳудуди 20 йилдан ортиқ вақт давомида босиб олиниб, дарахтлари кесилиб, ичида қурилиш ишлари бўлган.

Қора ёғоч ўрмончаси кирган тарихий ва маданий эсталикларни ҳимоя қилиш бўйича қонунга кўра, 2015-йилнинг баҳоригача боғ ҳудудида қурилиш қилиш таъқиқланган эди.

Бироқ 2015-йилнинг мартида қонунга ўзгартиришлар киритилиб, ёдгорликларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органининг рухсати билан тарихий ва маданий эсталиклар ҳудудида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилган.

Қора ёғоч ўрмончасида 2005-йилдан 2016-йилгача қандай бино қурилган? Kloop.kgнинг видеоси

Ер босиш сабабли боғнинг майдони икки марта камайиб, олдин 216 гектар бўлса, кейин 130 гектаргача камайган. Паркнинг 40 фоиздан ортиғи уй солиш мақсадида босиб олинган.

Прокуратура бу ерларни бўлиб берган амалдорларни 2012-йили жавобгарликка тортишга ҳаракат қилган —  у вақтда Свердлов райони ҳокимининг собиқ ўринбосари ва собиқ архитектори айбланган эди.

Бироқ иш муддати тугагани сабабли тўхтатилган.

Муаллифлвр: Регина Им, Элдияр Арикбаев ва Эдил Байизбеков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here