Қирғизистонда салов кампаниялари вақтида хусусий телеканалларда тарғибот олиб бориш таъқиқланиши мумкин.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Марказий сайлов комиссияси тарғибот ишини давлат телерадиокомпаниялари орқалигина олиб бориш мажбурияти тўғрисидаги қонунни сайлов қонунларига киритишни таклиф қилди.

Бу барча номзодларга ьир хил имконият яратилиши билан тушунтирилди. Шундай бўлса ҳам айримлар бундай меъёр қонунга кирса, номзодлар билан сайловчиларнинг танлаш ҳуқуқи чекланади деб бунга қарши чиқишмоқда.

Тенг имкониятларга шароит яратиш

Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова, аъзолари Гулнара Журабаева ва Назарали Арипов сайлов қонунларини ривожлантириш ташаббуси асосида тарғибот тартибини ўзгартиришни таклиф қилишди. Унга кўра, бундан кейин хусусий телерадио компанияларда тарғибот олиб бориш таъқиқланиши мумкин. Тарғибот давлат тасарруфидаги телеканаллар орқалигина олиб борилиб, бунинг учун тегишли эфир вақти ажратиш мажбурияти юкланган меъёр киритиш таклифи МСКда кўпчилик овоз билан қўллов топди.

МСКнинг аъзоси Назарали Арипов бу таклиф барчага бирдай имкониятни таъминлаш масаласи билан боғлиқ эканлигини айтди:

- Шундай таклиф берилди. Унда тарғибот ишлари давлат телеканалларидагина олиб борилсин деган талаб бор. Номзодларга бирдай шароитни ва имкониятни давлат телерадио компаниялари ташкил қилган халқаро тажриба бор. Бу ерда номзодларнинг ҳаммасига бир хил имконият берилиб, бирортасига ҳам ортиқчилик бермаслик керак деган принцип туради. Шу сабабли ажратилган эфир вақти бўйича давлат телерадио орқалигина тарғибот олиб боришга рухсат бериш масаласи келиб чиқади.

Танловни чеклаш

Бу таклиф чет эл тажрибасининг асосида келиб чиққани айтилди. Айрим номзодлар катта пул тўлаб, хусусий телеканалларда кун давомида тарғибот олиб борса, айримларида эса бундай имконият йўқ эканлигини таъкидлади. Бироқ ўша вақтда бундай меъёр сайловчиларнинг ва номзодларнинг танлаш ҳуқуқини чеклайди деб, бунга қарши чиққанлар ҳам бўлди.

МСК раисасининг ўринбосари Атир Абдрахматова бу меъёр орқали айрим ҳукуматга ноқулай бўлган номзодларга тўсқинликлар бўлиши мумкинлигини айтиб, бунгача бўлган сайлов ишидан мисол келтирди:

- 2011-йили КТРК орқали номзод Адахан Мадумаров кечки соат саккизда давлат томонидан бепул берилган эфир вақтдан фойдаланиб, сўзламоқчи бўлган. Бироқ унинг вақти аввал тўққизга жилиб, кейин яна тунги соат ўн бирга жилдирилган. Тунги соат ўн бирдан кейин уни ким кўрарди? КТРК раҳбарияти эса буни тезкор берилувчи бошқа материалга алмаштиришга тўғри келганлиги билан тушунтирган. Натижада номзоднинг эфир вақти бузилиб, унинг манфаати ҳисобга олинмаган. Бундан кейин ҳам ноқулай номзодларга шунга ўхшаган муомала, мана шундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Кейин давлат телеканалларга сайловчилар кўпроқ даъво қилишади. Сайловчиларнинг яна танлаш ҳуқуқи бузилиши мумкин. Сабаби айримлари давлат телеканалларини кўрмайди. Мана шу томони ҳисобга олиниши керак.

Шу билан бирга Қирғизистондаги хусусий телеканалларнинг вакиллари сайловда тарғибот ишларини ёритиш ҳуқуқидан ажратишни кўзлаган ташаббусга қарши чиқишди.

Ўшдаги "Ош Пирим" телеканалининг бош продюсери Алимбек Апизаков бу таклиф сайлов қонунларига кирса, унда у медиа бозордаги ҳозирги мувозанатни бузишини таъкидлади:

- Хусусий телеканаллар ҳукуматнинг талаби бўйича рақамлига ўтиш учун ускуналарини алмаштириб, жуда катта йўқотишга учради. Шу билан бирга шахсий контент 50 фоиздан кам бўлмасин деган талабни бажариш учун ҳам катта маблағ сарфланган. Мана шундай эхтиёжларга пул қаердан келади? Буларнинг барчаси рекламалардан тушади. Бизда реклама бозори деярли йўқ бўлганлиги сабабли телеканаллар сайлов вақтидагина бир оз даромад топади. Энди давлат телеканаллари билан бирдай медиа бозорда туриб, бирдай талаб қўйилаётган шароитда бизни сайлов вақтида ҳақ тўланган тарғибот материалларини жойлаштириш ҳуқуқидан ажратиш ақлга сиғмайдиган нарса. Нима учун давлат телеканалларга ортиқчалик берилиши керак? Ундай бўладиган бўлса, хусусий телеканалларни умуман ёпиб ташлашсин...

Тижоратга айланган тарғибот...

Шундай бўлса ҳам хусусий телерадио компанияларда тағибот қилишни таъқиқлаган меъёрни қонунга киритишни таклиф қилган томон сайлов жараёнида тижорий манфаат устунлик қилаётган вазиятни мисол қилмоқда. Пулнинг кучи билан номзодни ёки партияни мақтаган материалларнинг кўплиги сайловчининг танловига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди.

МСКнинг аъзоси Гүлнара Журабаева тарғиботни давлат телеканалларнинг ҳисобидан бепул олиб бориш зарурлигини қўшимча қилди:

- Сайловчилар бизга "барча телеканаллар сайлов вақтида тарғибот материалларини жойлаштириб, безор қилишади" деган даъволарни айтишди. Давлат телеканаллар давлат ҳисобидан молиялангани сабабли сайловга боғлиқ тарғибот ишларига ва дебатларга эфир вақти ажратиши керак. Буларнинг барчаси бепул бўлиши керак. Бўлмаса ҳозир сайловлардаги тарғибот жуда қиммат тадбирга айланиб бормоқда. Биз барчага бир хил имконият тузиш учун шу қадамга боришимиз керак.

Марказий сайлов комиссияси сайлов қонунига мана шундай меъёрни киритиш бўйича таклифни кўпчилик овоз билан қабул қилиб, уни Жогорку Кенешга жўнатишини маълум қилди. Парламент бу ўзгартиришни қўлласа, унда бу тарғибот тартибини ўзгартирадиган алоҳида қонун лойиҳаси қатори қабул қилиниши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here