Президент Алмазбек Атамбаев турк компаниясининг акцияларини 2003-йилнинг январида сотиб юборгандан сўнг бойиб кетганини билдирган эди. Kloop.kg президентнинг Туркиядаги яна бир савдо шартномасини топди, бироқ у 2006-йили бўлган. Бу материалда Атамбаев ўз активларидан қандай халос бўлгани тўғрисида сўз бўлади.

Атамбаев ўз миллионларини келиб чиқиши тўғрисида 5-апрелда бош прокурор Индира Жолдубаева билан учрашиш вақтида билдирган — у Туркиянинг Измир шаҳридаги номи айтилмаган енгил саноат ишхонасининг акцияларини 2003-йилнинг январида сотиб юборгандан сўнг доллар миллионери бўлганини билдирган.

Президентнинг айтишича, бу савдо унга 45 миллиард турк лирасини олиб келиб, Атамбаев ўзининг ҳисоби бўйича бу 35 миллион долларга тенг.

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари, мухолифатчи Омурбек Текебаев. Сурат: парламентнинг матбуот хизмати

У ўз бойлигининг манбасини мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг даъвосига жавоб қатори билдирган — Атамбаевни танқид қилган сиёсатчи президент Кипрда тадбиркорликдан манфаатдор эканлигини айтиб, давлат раҳбари Кой-Таш қишлоғига қайси пулига уй қураётганига қизиққан.

Жамоат арбоби ва собиқ президент Роза Отунбаеванинг собиқ маъмурияти раҳбари Эдил Байсалов Атамбаевнинг чиқарган ҳисобидан гумон қилган. 2003-йилнинг январига нисбатан валюта курси бўйича 45 миллиард турк лираси 26 минг доллардан бир оз ортган, 35 миллион доллар тахминан 58 триллион турк лирасига тенг бўлган.

Кейинчалик президентнинг матбуот хизмати ҳисобдаги хатони тан олиб, бунинг учун кечирим сўради. Атамбаев маъмурияти маълумотига кўра, президент ҳақиқатдан ҳам «Elektromed Elektronik» компанияси акцияларининг 90 фоизини сотишдан 35 миллион доллар олган, 45 миллиард турк лираси — бу устав капиталнинг суммаси экан, у компаниянинг бозор баҳосига доим ҳам тенг бўлавермайди.

«Elektromed Elektronik» компаниясини аудитор текшируви тўғрисида президентнинг матбуот хизмати эълон қилган ҳужжат, унга кўра компаниянинг нарҳи 33,7 миллион доллардан ошган. Маълумот манбааси: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Атамбаев ва «Elektromed»

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усонов акцияларини Атамбаев сотган компания «Elektromed Elektronik» деб номланишини 11-апрелда Kloop.kgга билдирган. Бу компания тўғрисидаги маълумот 11-апрелда «Тазабек» тадбиркорлик сайтида видео бет ачаар форматида чиққан.

Kloop.kgнинг муҳбирлари «Elektromed» компанияси ҳақиқатдан ҳам 2003-йилнинг январида ҳиссадорлар таркибини алмаштирган-алмаштирмаганини ва акцияларни сотишдан Атамбаев қанча пул олганини текширишга аҳаракат қилишди, бироқ аниқ маълумот олишмади.

Одатда компаниялардаги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар Туркиянинг савдо регистрини расмий бюллетенида эълон қилиб турилади, бироқ тўлиқ маълумот бу ерда 2003-йилнинг октябридан бошлаб бор экан, сабаби бюллетеннинг аввалгилари рақамлаштирилиб, сайтга чиқарилмаган.

Ахмет Кайя Бишкекдаги талабалар билан учрашувда. Манбаа: «Анадолу» агентлиги.

«Elektromed» компаниясининг ўзи электр ҳисоблагичларни ишлаб чиқаради ва йирик «Termikel Group» холдингига киради. Компаниянинг ёзишича, у шу ҳисоблагичларни чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради, ишлаб чиқаришнинг ўзи эса Анқарада жойлашган.

«Фергана» агентлиги Кайяни Атамбаевнинг «эски қадрдони» ва Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоғаннинг яқин одами деб ҳисоблайди. Эълон қилинган видеога кўра, Атамбаев Кайянинг ўғлини никоҳ тўйида меҳмон бўлган.

«Elektromed» ишхонасини Қирғизистон билан «Termikel Group» компаниясининг бош директори Ахмет Кайя боғлаб туради, у Қирғизистоннинг ТИМи маълумоти бўйича қирғиз-турк тадбиркорлар кенгашининг ижрои қўмитасини раиси бўлган.

Алмазбек Атамбаев ва Туркиянинг собиқ президенти Абдулла Гүл Ахмет Кайяни ўғлигининг тўйида.

«Кайя Алмазбек Атамбаев билан 1990-йилларнинг охиридан бери таниш, у ўша вақтда турк инвестицияларини ўзи хусусийлаштириб олган "Кыргызавтомаш" заводидаги аккумулятор ва авторадиатор ишлаб чиқаришга жалб қилишга ҳаракат қилган. 2014-йили Атамбаев Түркия президенти Абдулла Гул билан бирга Ахмет Кайянинг ўғлини никоҳ тўйига иштирок этгани маълум», — деб ёзади нашр.

Kloop.kg 2003-йилнинг бошида «Elektromed Elektronik» компаниясида чиндан ҳам ўзгаришлар бўлганини билишга эришди, бироқ улар қандай бўлгани номаълум. Бу факт тўғрисидаги маълумот 2003-йилнинг 10-февралида расмий бюллетенда эълон қиланган, бироқ жойи аниқланмаган.

«Elektromed Elektronik» компаниясидаги ўзгаришлар тўғрисида 2003-йилнинг 10-февралидаги маълумот. Тўлиқ маълуот етарли эмас, мана шу скриншотдаги 2007-йил учун маълумотлар хам шундай. Манбаа: Туркиянинг савдо регистри.

2003-йили Атамбаев давлат ходими бўлмаган — 2000-йилнинг 2005-йилгача у тадбиркорлик билан шуғулланиб, сиёсатдаги карьералик поғонасида 2005-йилнинг мартида ҳукумат алмашгандан кейингина кўтарила бошлаган. 2010-йилдаги инқилобдан кейин Атамбаев премьер-министр, кейин президент бўлган.

Атамбаев аёли билан акция сотишгани

2002-йилнинг декабрида ва 2003-йилнинг январида сотилган акциялар тўғрисида маълумот излаётиб, Kloop.kgнинг мухбирлари 2006-йилнинг декабрида тузилган Атамбаевнинг бошқа савдо шартномаси тўғрисидаги маълумотни топиб олишди.

Расмий маълумотга кўра, Атамбаев аёли Раиса билан бирга «Foreks Makina» турк компаниясидаги ўз улушларини сотишган, у ҳам электр ускуналарини сотишга иқтисослашган.

Туркия савдо регистрининг бюллетенидан скриншот, бу бўйича Алмазбек Атамбаев ва Раиса Атамбаева «Foreks Makina» ишхонасидаги акцияларини сотишмокда. Манбаа: Туркиянинг савдо регистри.

Бу компанияда эр-хотиннинг ҳар бири 2800 акцияга эгалик қилган, уларнинг ҳар бирининг баҳоси 25 турк лираси бўлган. Расмий маълумот бўйича бу савдо Атамбаевларга 140 минг лира ёки 2006-йилнинг декабрига нисбатан тахминан 98 минг доллар олиб келган. Бу шартноманинг бозор баҳоси ҳозирча очиқланмаган.

Раиса Атамбаева. Сурат: Қирғизистондаги UNICEFнинг матбуот хизмати.

«Foreks Makina» турк фуқаролари Левент ва Ахмет Коркмазларнинг эгалигига тушган, улар 2012-йили компанияни «Elektromed Elektronik» ишхонасига эгалик қилган «Termikel Group» компаниясидаги Ахмет Кайяга сотишган.

Кейин 2015-йилнинг октябрида, Кайя «Foreks Makina» ишхонасини «Elektromed Elektronik» билан бирлаштирган.

2006-йилнинг охирида Атамбаев давлат ходими бўлмаган — 2006-йилнинг апрелида у 2005-йилнинг «Лола» инқилобидан кейин тайинланган Қирғизистоннинг енгил саноат министри лавозимидан кетиб, 2007-йилнинг мартида эса президент Курманбек Бакиев вақтида премьер-министр бўлган.

Бироқ Атамбаев «Foreks Makina» компаниясидаги акцияларни қачон сотиб олгани номаълум — бу маълумотлар қоғоз бюллетенда бор, бироқ улар Туркиянинг савдо регистри сайтида эълон қилинмаган.

Атамбаевнинг ўзи Туркияда қачондир яшагани ва у ерда тадбиркорлик қилгани тасдиқлаган.

Бироқ унинг сўзларига кўра, у Қирғизистонга 2005-йилнинг мартидаги инқилобдан кейин қайтиб келганда ўз акцияларини сотиб юборган. 2015-йилнинг якунловчи матбуот анжуманида президент Туркияда тадбиркорлик билан шуғулланмаслигини, бу ерда кимдир унинг ишини бажаролса, «ўзи давом эттирса бўлишини» айтган.

Атамбаев ва Туркиядаги «манфаатлари»

Атамбаев мулкининг келиб чиқиши бўйича саволлар президентнинг Кипрда тадбиркорлиги бор эканлигини айтган мухолифатчи ва «Ата Мекен» партиясининг рахбари Омурбек Текебаевнинг даъвосидан кейин келиб чиқди.

Текебаев далил қатори Кипрдан олинган ҳужжатларни эълон қилиш ниятида бўлган, бироқ бунга эришолмаган. У товламачилик ва порахўрлик ва бўйича айбланиб, 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган, мухолифатчи ҳозирда тергов изоляторида.

Президент бўлиб сайлангандан сўнг Атамбаев Туркия ҳукуматига дўстлик муносабатларини кўрсатган. У ҳар йили Туркияга бориб туради ва бир неча марта президент Режеп Эрдоған билан учрашган.

Атамбаев Туркияга фақатгина сиёсий масалалар билангина бормаган — президент вақти-вақти билан турк шифокорларида даволаниб, соғлигини мустаҳкамлаб туради. 2014-йили Атамбаев у ерда тиззасини операция қилдирган, 2016-йили касалхонага ётиб, Измирде инсультдан кейин текширувдан ўтган.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Александра Титова

Маълумот олишда Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни текшириш марказининг (OCCRP) маълумот базасидан фойдаланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ