Street Workout» бўйича чемпионат Бишкекда 9-апрелда бўлиб ўтди. Ёш атлетикачилар савдо марказининг қоқ марказига ўрнатилган турниклар билан брусларда кўча фитнесининг элементларини бажариб беришди.

Мусобақага саккиз спортчи иштирок этди. Федерациянинг бош мураббийи Багаутдин Талкановнинг сўзларига кўра, иштирок учун кўп ариза берилган, бироқ танловдан саккиз нафаригина ўтди.

«Бу атлетикачилар натижаси қандай бўлишига қарамай бу вақтгача Қирғизистонда энг кучли деган ном олишган», — деди Талканов.

Чемпионат икки номинацияда ўтди. Биринчиси — «фристайл баттл», унда спортчилар бири- бирига қарши чиқиб, воркаутдаги усулларини кўрсатишди.

Иккинчисида — куч номинациясида — иштирокчилар «иккисига чиқиш» элементини бажариш бўйича мусобақада спортчи ўз кучининг ҳисобидан турникка қўли билан чиқиши керак.

Федерациянинг ҳакамлари спортчиларнинг чидамлилигига, машқларни бажариш сифатига, элементнинг мураккаблигига баҳо беришди.

Ҳар бир номинацияда «Street Workout» федерацияси тўрт мукофот: уч совринли ўрин ва энг юқори мукофот қатори гран-при тайёрлаган.

Фристайл бўйича гран-при кубокни Қирғизистондаги «Street Workout» ҳаракатининг асосчиси Карек Абилгазиев ютиб олди.

Абилгазиев «Кудайдын басыгын» бажарди — бу элементда спортчи турникда осилиб туриб оёғини алмаштиради ва бир қўли билан тортинади.

У яна бармоғида осилиб турди — бу элементда атлет турникда жантыгынан осилиб туради, ўзини икки бармоғи билан ушлаб туриб турникдан турникка сакрайди.

Абилгазиевнинг айтишича, у ўз номерига икки ҳафта тайёрланган.

«Машқни бажариш вақтида жуда чарчадим. Чемпионатдан олган таассауротларим жуда ҳам катта, биринчи ғалабадан олгандай. Мусобақалар ўз миқёсида ўтди, менга ҳаммаси ёқди», — деб айтди у.

Абилгазиев куч номинациясида учинчи ўринга эга бўлди.

Куч мусобақалари бўйича гран-прини Малик Мелисов ютди.

Фристайл бўйича биринчи ўринга Эмир Мирзабеков чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринни Максат Кадиров билан Рашид Яров олишди.

Ғолиблар медаллар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ҳар бир номинациядаги гран-при чемпионлар кубокларини олишди.

Федерациянинг президенти Тамерлан Богатирев тадбирни ўтказишнинг асосий мақсади — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш эканлигини айтди.

«Улар [спортчилар] жуда яхши натижа кўрсатишди. Мен ҳозир ҳам уларнинг маҳоратларидан тўлқинланяпман», — деди у.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Метин Жумагулов

Видео ва монтаж: Арсений Мамашев ва Айбол Кожомуратов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here