Бишкек: Тез ёрдам автомашинаси автобус билан тўқнашиб кетди, жабрланганлар бор

760

Болалар бўйича тез ёрдам бригадаси Киев ва Ёш гвардия кўчаларининг кесилишида йўл ҳалокатига учради. Тез ёрдамни автобус ҳайдовчиси ўтказмай қўйди. Тез ёрдам автомашинасининг ичидаги фельдшер, бола ва унинг бувиси жароҳатланди.

Тез ёрдам марказининг ходими Жанара Айдарова болалар бўйича шифокорлар бригадаси 9-апрелда йўл ҳалокатига учраганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, махсус чироқлари бор тез ёрдам машинаси кислород ускуналари билан аҳволи оғир болани касалхонага олиб кетаётган бўлган, бироқ автомашинани автобус ўтказмаган.

«Йўл транспорт ҳалокати сабабли оғир аҳволдаги бола зарбдан бош мияси чайқалиб, фельдшернинг бош суяги, тизза суяги ёпиқ жароҳатланиб, боланинг бувиси ҳам жароҳат олди», — деб ёзди у.

Шифокорлар Бишкек травматология ва ортопедия илмий-текшириш марказига етказилди, бола шаҳар болалар клиник касалхонасига жўнатилди.

Назорат милиция бошқармасининг матбуот маркази ходими Таалай Бугубаев Kloop.kgга тез ёрдам автомашинаси №8 маршрут автобуси билан тўқнашганини хабар қилди.

«№8 автобус ҳайдовчиси Киев кўчаси билан йўл чироқнинг яшил рангида ўтиб кетаётган қизил рангга тез ёрдам машинаси чиққанини айтди. Унинг сўзига кўра, у шифокорларнинг автомашинасида махсус чироқ йўқлиги сабабли уларни ўтказмаган», — деди у.

Бугубаевнинг билдиришича, воқеа сабаблари текширилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова