Қоракўл: Болалар дарахт нима эканини билмайдиган ер

1294

Тожикистондаги Қора-Кўл кўлининг соҳилида этник қирғизлар ўтроқлашган жой бор.Кўлда балиқ йўқ, у ерда ҳеч қандай дарахт йўқ, фақатгина қўтослар туз қоплаган соҳилда ўтлаб юришади. Фотосуратчи Рустем Ильясов Қора-Кўлга бориб, Тожикистондаги қирғизларнинг ҳаётини кўриб келган.

2016-йилнинг августида «Roof of the World Regatta» сув регатасини ёритиш учун мени Тожикистонга чақиришди. У кичик Қора-Кўл кўлида ўтди.

Тожикистон ҳукумати ва нодавлат ташкилотлар бир неча йиллардан бери тоғли Бадахшон ҳудудида туризмни ривожлантириш учун сув регатасини ўтказиб келишади.

Қора-Кўлгача бўлган йўл

Биз Бишкекдан августнинг охирларида чиқиб кетдик. Йўлда биринчи тўхтаган жойимиз Ўш бўлди.

Қора-кўлда биз маҳаллий мактабга боришни режалаштириб, ўқувчиларга керакли канцеляр буюмларни сотиб олдик. Мен билан бирга бир кўнгилли қиз ҳам борди. У бориб Қора-Кўлдаги болаларга инглиз тилидан дарс беришни режалаштирганди.

Бизни олдиндан йўлда икки велосипедчини, Николас ва Сирияни учратиб қолишимиз мумкинлигини тўғрисида огоҳлантиришди. Улар ҳам Қора-Кўлга кетаётган экан. Шу сабабли бизга уларнинг юкларининг бир қисмини олиб кетишимиз кераклигини айтишди.

Кейин билишимча, улар ўн минг километр масофани велосипед билан босиб ўтишибди. Велосипедларнинг бирига арава қўшилиб, унга кайт (сёрфинг учун аэроқанотли тахта) билан гитара юклаб қўйишибди.

Биз қирғиз чегарасидан осон ўтиб олдик, олдинда бизни 4300 метр баландликдаги оғир Қизил-Арт довони кутмоқда. Ундан кейин эса — тожик чегара кўприги.

Тожиклар бизни яхши қабул қилишди. Бизнинг қаерга кетаётганимизни эшитгандан кейин улар қайтишда волейбол тўпимизни ташлаб кетишимизни илтимос қилишди, сабаби чегара бекатида бошқа ўйнайдиган ҳеч нарса йўқ экан.

Биз бекатда турган вақтда қор ёғиб, жуда совуқ бўлиб кетди. Ёнимиздан эскирган, охори тўкилган формали ва эски кроссовкада аскар югуриб ўтиб кетди, бундай жойда хизмат қилишни истамаган бўлардим деб ўйладим ўша пайтда.

Бу сафарга мана шу лойиҳага иштирок этаётган дўстимнинг шарофати билан қўшилиб қолдим. Қора-Кўл тўғрисида у: «Қирғизистоннинг энг қашшоқ қишлоғини тасаввур қилиб кўр. Тасаввур қилдингми? Биз борадиган жойимиз ундан ҳам қашшоқ» деб айтди.

Кўл соҳилидаги қишлоқ

Биз тунда кўл соҳилидаги қишлоққа етиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашдик.

Кўл бизни тун қоронғуси билан кутиб олди, бошимиз ҳам қаттиқ оғриб қолди, узоқ йўл билан баландлик сабабли бўлди шекилли.

Қишлоқ «Помир тракти» деб аталган кўлнинг шарқий соҳилида жойлашган. У ернинг яшовчиларининг деярли барчаси этник қирғизлар.

Бу мен қирғиз-тожик чегарасидан юзлаган километр ўтгандан кейин учраган биринчи аҳоли пункти. Қишлоқдаги йўлнинг нариги томонида чегара бекати жойлашган, ундан нариси Хитой чегараси бошланади.

Бу уйларда этник қирғизлар истиқомат қилишади.

Кўл хавзасининг фонида оқ деворлари ва тупроқдан қилинган ялпоқ томлари бор уйлар ва қишлоқ, у билан бирга бир неча СССР давридан қолган электр симёғочлари кўзга ташланади. Бу ерда электр ёруғи кўпдан бери берилмаган.

Қора-Кўлда бирорта ҳам манзил ёки бута ҳам йўқ, бунинг устига йил давомида ёғингарчилик бўлмайди.

Бу ерда электр ёруғи йўқ фақатгина қуёш батареялари билан бензин генераторлари бор. Уйни эса тезаклар ва ўтинлар билан иситишади.

Қишлоқ катта эмас, тахминан 500-600 одам яшайди. Бир қанча сув чиқарувчи колонкалар бор.

Оёқ остида, томларда, уйнинг деворларида ҳам ҳамма жойда тоғ эчкиларининг бош суякларини кўрасан.

Бу қишлоқ орқали сайёҳлик йўли ўтганлиги сабабли меҳмонхоналарда тунаб қолса бўлади.

Биз жойлашган меҳмонхона жуда катта экан, унга бизнинг жамоамизнинг ҳаммаси жойлашди.

Меҳмонхона.

Қора-Кўлда бир сайёҳга меҳмонхонада яшаш 25 АКШ доллари. Бу суммага уч маҳал овқат, гаджетларни қувватлаш ва дам олиб тунаб кетиш учун бир хона киради.

Соҳилда ўтлаб юрган қўтос.

Қоракўлликлар туризм ҳисобига яшашади, ундан ташқари топоз ва қўйларни боқиб, чорвачилик билан шуғулланишади.

Топозлар туз қоплаган соҳилда ўтлашади. Кўлда эса балиқ йўқ. Маҳаллий яшовчиларнинг айтишича, кўлга бир неча марта балиқ олиб келиб солишган, бироқ балиқлар яшаб кетолмаган.

Кўлнинг туби туздан иборат. Унда сув ёз фаслида жуда муздак, таъми эса ширин-аччиқ шўр.

Бу ердаги иқлим шароити оғир: тоғли ҳудуд (қишлоқ 3900 м баландликда жойлашган), кучли шамол, яшовчиларнинг айтишича, қишдқ ўрта ҳисоб билан 40 даража совуқ бўлади.

Кўл эса жуда чиройли ва мароқли. Олимларнинг тахминига кўра, кўл метеоритдан пайдо бўлган. Узунлиги 33 километрга яқин, кенглиги 24 км, яуқурлиги эса 236 метргача.

Маҳаллий яшовчилар жуда меҳмондўст. Биз фарзандлари билан яшайдиган бир бева аёлникига жойлашдик. Уларнинг уйи қишлоқнинг чекка қисмида. Уйи кириш йўлагидан ва унча катта бўлмаган хонадан иборат. Унда пленка тортилган бир дераза, қуёш батареяси ва 1-2 лампа.

Улар биз учун алоҳида дастурхон ёзиб, топган нарсалари билан меҳмон қилишди.

Уйни эса эски бочкадан ясалган меш иситди. Ташқарида эса нон ёпадиган тандир бор экан.

Ўйинчоқ кўпкари ва калхат

Биз асосан регата учун борган бўлсак ҳам маҳаллий мактабда ўқиган болаларга деб канцеляр буюмларни ҳам олиб борган эдик.

Қора-Кўл мактаби бир қаватли, маҳкам томи билан яна бир неча хонадан иборат бино экан. Электр ёруғи йўқ бўлганлиги сабабли дарс бошланганда махсус қўнғироқнинг ёрдами билан белги беришади.

Бир ҳафта давомида ҳукуматнинг рухсати билан биз болалар билан ишлаб, инглиз тилини ўргатиб, калхатлар ясашга имконимиз бўлди.

Болалар жуда яхши кутиб олиб, тезда тил топишиб олишди. Уларнинг доимо сайёҳлар билан сўҳбатлашиб юришгани маълум бўлди. Мени ҳам сайёҳ деб ўйлаб, ўрганиб қолгандай «Hello» ёки «No photo» деб айтишди.

Биз олдинда бўладиган регата мавзусига боғлиқ расм чизиш бўйича танлов уюштирдик. Болалар кўплаган қизиқарли расмларни чизишди.

Менинг фикримча, айрим болалар ҳеч ўқачон жонли дарахтни кўрмаганлиги учун расмларда фақатгина тоғларни, ўт-ўланларни ва кўлни чизишган.

Болалар билан бирга улар ўзлари ясаган батперектерди учуриб ўйнадик.

Мактаб биносида болалар боғчаси ҳам жойлашган экан. У ерда биз болалар билан бирга кўпкари ўйини учун ўйинчоқ отларни ясадик.

Регата

Регата бошлангунча биз соҳилдаги чиқиндиларни бир қисмини тозалаб, чиқинди тўкадиган жойга олиб бориб ташладик.

Чиқинди тўкадиган жой — бу махсус жой. Сабаби бир жойда шунча консерва банкаларини доимо кўравермайсан. Фикримча, бу аждодлар мероси: олдин бу ерда собиқ иттифоқ ҳарбийлар базаси бўлган.

Регатага иштирок этуш ихтиёрий турда ўтади, бу сафаргисида икки нафаргина иштирокчи чиқди. Улар яна биз йўлда учратган велосипедчилар эди.

Экстремал сувларга мутахассислашган француз сузувчилар гуруҳининг иштирок этиши кутилаётган эди, бироқ улар бош тортишди. Сабаби сузиш учун сув баланд тоғли, кейин муздак бўлиб шартлар тўғри келмади.

Августнинг охирида шамол мавсуми бошланиб, кайт учишга имкон бўлади. Иссиқ гидрокостюмларга қарамасдан иштирокчилар совуқ қотишди.

Бир ҳафта мана шундай ўтиб кетди, регата ҳам тугаб, биз ўзимизнинг янги дўстларимиз билан хайрлашдик. Биз охирида Николас ва Сирия билан хайрлашдик. Улар велосипедлари билан ўз сафарини яна давом эттиришди.