Аср қурилиши: "Тошкент - Бишкек - Олмата" газ қувури Қирғизистон шимолини газ билан таъминлайди

1068

«Тошкент-Бишкек-Олмота» газ қувурининг янги қисми Қирғизистон шимолини газ билан узлуксиз таъминлайди. Газ қувури йўналишини қуриш «Газпром» томонидан 2015-йили бошланган, у 2017-йилнинг июнида тугайди. Kloop.kg қурилишга бориб, қурилишнинг боришини кўриб келди.

«Тошкент-Бишкек-Олмота» газ қувури Ўзбекистоннинг Бухоро районидан бошланиб, Қозоғистон ҳудудидан, Қирғизистонннинг Талас ва Чуй вилоятидан, яна қайта Қозоғистон еридан ўтиб, Бишкек билан Олмотани бирлаштиради.

Қирғизистон шимоли орқали ўтган 113 чақирим қувур Чуй ва Талас вилоятларини, шунингдек, Бишкекни таъминлайди. «Газпром» компанияси Қирғизистонда бундан кейин газ билан таъминлашда узилишлар бўлмайди деб ваъда бермоқда.

«Олдин 2000-йиллар бошида газ билан таъминлаш тўхтаганда Ўзбекистон билан бизнинг ўртамизда сиёсий фикр келишмовчиликлар бўлган. Энди бундай бўлмайди», — дейди «Газпром» компаниясининг директорини капитал таъмирлаш ишлари бўйича ўринбосари Мурат Сулайманов.

2017-йилнинг апрелида янги йўналиш ёрдами билан Бишкекнинг 10 аҳоли пункти газ билан таъминланади. Газ қувурини қуриш 2017-йилнинг июнида тугайди.

«Бундай қайта қуриш ёки қурилиш энди камида 50 йилда бўлмайди», — деди Сулайманов.

Ишчиларнинг айтишича, газ қувурининг сўнги саккиз чақиримини пайвандлаб, монтажлашгина қолди, шундан сўнг синов жараёни бошланади.

Ҳозирча ишни керакли даражада олиб боришга об-ҳаво тўсқинлик қилмоқда.

«Қийинчиликлар шу — бизни об-ҳаво қулайроқ иш олиб боришимизга тўсқинлик қилмоқда. Ер ботқоқ, йўл йўқ, атрофнинг барчаси яхши, техника чўкмоқда. Шу тўсқинлик қилмоқда. Ўз муддатида битиришга ҳаракат қиламиз», — дейди лойиҳанинг бош инженери Борис Давлетбаев.

«Газпром» бу магистраль орқали ҳар йили тўрт миллиард куб метр газ ташишни режалаштирмоқда. Лойиҳа бош инженерининг сўзларига кўра, газ ўтказиш икки марта ортади. Ёнилғи нархига таъсир қилмайди.

«Газпром» — нефт ва газ ишлаб чиқариб, етказиш билан шуғулланган россиялик компания.

Қирғизистон етакчилиги беш йил ичида 20 миллиард рубль инвестиция сарфлашга ва «Кыргызгаз»нинг 4,1 миллиард сомлик қарзини тўлаб беришга айирбош қилиб, ўлканинг газ ташиш тизимини «Газпром»га бир долларга сотган.

Муҳолифат Қирғизистоннинг газ ташиш системасини сотишга қарши чиқиб, ҳукуматни хизматдан кетишини талаб қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Рустем Ильясов