Муҳолифатчи депутат Шикмаматов «Коррупция» бўйича айбланмоқда, у ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб берди

577

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети парламентдаги муҳолиф «Ата Мекен» фракциясининг депутати Алмамбет Шикмаматовга «Коррупция» моддаси бўйича айб қўйди. Шикмаматов ҳеч қаерга кетмаслиги ҳақида тилхат ёзиб берди.

«Коррупция» ва «қалбаки хужжатларни» тайёрлаш тўғрисидаги иш бўйича расмий айб қўйилгандан кейин Шикмаматов қамалмаган. У ҳеч қаерга кетиб қолмаслиги ҳақида тилхат ёзиб берди.

МХДКнинг терговчиларига кўра, Шикмаматов 2011 йили Ҳисоб палатси учун хизмат автомобилларини сотиб олишни назорат қилган тендер комиссиясининг таркибида бўлган. У тендер комиссиясининг раиси ва «Барат Люкс» хусусий фирмасининг директори билан олдиндан келишиб олган.

Терговчиларнинг фикри бўйича улар олдиндан келишилган «Барат Люкс» компанияси тарафидан хусусий шихслардан «Мерседес-Бенц» русумидаги беш автомобил сотиб олингани тўғрисида сохта шартномаларни тузишган.

Шундан сўнг, терговнинг фаразига кўра, тендер ўтказилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузилиб, у ерда энг арзон нарх ҳисобидан «Барат Люкс» компанияси ютиб чиққан.

«Тендер комиссиясининг аъзолари ўртасидаги олдиндан келишилган сўз бўйича сотиб олиш шартномаси қалбаки ҳужжатларни тузиш орқали ишга ошган. Амалда Ҳисоблаш палатасининг аудиторлари автомобилларни ўзлари топиб, танлаб олишган», — дейилади муассасанинг билдирувида.

Терговчилар шунингдек Шикмаматов тендер талабномасига ўз турмуш ўртоғининг автомобилини киргизиб, уни 14500 долларга сотган деб ҳисоблайди. Лекин, экспертиза хулосасига кўра, автомобилнинг ҳақиқий нархи 10 минг долларга яқин бўлган.

Депутатнинг адвокати Чинара Жакупбекова Kloop.kgга «сохта хужжатларни» тузиш ва «Коррупция» бўйича айбловлар асоссиз деб ҳисоблашини айтди. У шунингдек Шикмаматовга нисбатан эҳтиёт чораси ноқонуний танланганини билдирди.

Шикмаматовнинг ўзи изоҳ беришни истамади.

«Атамекенчилар»га қарши жиноят ишлари

Алмамбет Шикмаматов — сўнги йиллари  президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келган «Ата Мекен» фракциясидаги муҳолифатчи уч сиёсатчилардан бири.

«Ата Мекен» партиясининг депутати Аида Салянова ҳам «хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» тўғрисидаги иш бўйича ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берган.

«Ата Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаев қамоққа олиниб, МХДКнинг ТИЗОсида ўтирибди. У «коррупция» ва «товламачилик»да айбланмоқда.

Махсус хизмат вакиллари Текебаев, Шикмаматов ва Саляноваларни «Мегаком» алоқа операторининг акцияларини сотишдан манфаатдор бўлган деб гумон қилади.

Муаллиф: Александра Титова