Милиция от майдонидаги темир тўсиқларга чиқиб олган томошабинларни қандай жазолашни ўйламоқда

758

Наврўз муносабати билан уюштирилган от пойгаси вақтида пойтахтдаги «Ак-Кула» отчопарида ўнлаган томошабинлар металл тўсиқларга ва дарахтларга чиқиб олишган. Бишкек ШИИБ ҳозирча тартиб бузувчиларни қандай жазолаш кераклигини ҳал қилмаган.

Бишкекда Наврўз барами нишонланаётганда ўнлаган одамлар «Ак-Кула» от майдонининг тўсмасига чиқиб олишган. Отчопарда ўрин етишмаганлиги сабабли томошабинлар ўйинни кўриш учун металл тўсиқларга ва дарахтларга чиқиб олишган.

Томошабинларнинг олган расмлари интернетга тез тарқаб, ижтиомий тармоқларнинг ғазабини келтирган. Шундан сўнг милиция жамоат тартибини бузганларга чора кўришга ваъда берган.

Бишкек шаҳрининг ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати Kloop.kgга раҳбарият томошабинларга қандай чора кўрилишини кўриб чиқаётганини билдирди.

«Бугун бу бўйича нозир раҳбариятга кетди, у ерда от майдонидаги ҳолат муҳокама қилинади. Унинг аниғи кейин маълум бўлади», — дейишди матбуот хизматидагилар.

Матбуот хизматининг ваикли Эрнис Осмонбаев мэрияга ҳам шу масалани ҳал қилишга аралашишни таклиф қилади. У от майдонини кенгайтириш керак деб ҳисоблайди, сабаби хоҳловчиларнинг барчаси ўрин кўролмаяпти.

«Бу бўйича органлар эмас, мэрия ҳам ўрганиши керак. Зинага, бостирмага, байроққа чиқиб кетиш яхши эмас. Бу маданиятсизлик. Бироқ мен мэрияга ҳам от майдонини кўришга маслаҳат берардим», — деди Осмонбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Сурат: Вечерний Бишкек

Кўпкари федерациясининг директори Султан Мелиснинг сўзларига кўра, масала милиция тартибни назорат қилмай ўйин томоша қилгани сабабли юзага келган.

«Шунингдек сотилган чипталарнинг сони от майдонига йиғилган ишқибозлардан бир неча марта кам эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак», — деди у.

Отчопар директори Тинчтикбек Акматбековнинг сўзларига кўра, Наврўзни нишонлагани 15 минг киши йиғилган. От майдонида эса 5 минг томошабин ўрни бор.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Спутник, Табилди Кадирбеков