Ҳақиқатчи институтининг йўл танламаси  «маблағ йўқлиги сабабли» тротуарда қаровсиз турибди

647

Ҳақиқатчи институтининг ҳомийлар маблағига сотиб олинган «Тойота Лэнд Крузери» маҳкама ёнидаги тротуарда ўтган йили ёздан бери турибди. Институтда ундан фойдаланишга маблағ йўқ.

Япон автомашинаси «ҳомийлар маблағига» 2013-йили сотиб олиниб, уни ўша вақтдаги ҳақиқатчи Турсунбек Акун бир оз вақт фойдаланган.

Бироқ камида сўнги бир йил давомида ғилдиракларининг ели чиқиб, ҳақиқатчи институтининг биноси яқинидаги пиёдалар йўлакчасида турибди.

Буни муассанинг ҳодимлари ҳам, кафеда ишлаган кишилар ҳам тасдиқлашди.

«Автомашина ишламаган. Маблағ топсак, бу масалани ҳал қиламиз», — деди Kloop.kg билан бўлган суҳбатда ҳақиқатчи аппаратининг етакчиси Мухаббат Карабаева.

Ҳақиқатчи институти автомашинани «эски» деб ундан қутилиш ниятида. Бунинг учун давлат мулкини бошқариш фондининг қарорини кутиш керак.

Ҳақиқатчи Кубат Оторбаев автомашина масаласини Kloop.kgнинг журналистлари билан муҳокама қилишдан бош тортиб, буни «мазкур масалани ҳал қилишга умуман вақтим йўқ» деб тушунтирди.

Бироқ савдо-саноат палатаси комитетининг раиси Кубат Рахимов масала анча жиддий деб ҳисоблайди.

«Агар бу машина давлат органи тасарруфида бўлса, давлат мулкига нисбатан бундай чарбасыздыкка ким йўл бермоқда? Нима учун экотех назорат техника суюқлиги оқаётган транспорт воситаси туришига йўл беришмоқда?» — деб ёзди у «Фэйсбукта».

Рахимов автомашина тротуарга қўйилиб, йўл қоидасини бузиб пиёдаларнинг ўтишига тўсқинлик қилиётганига ҳам ғазабланди.

Kloop.kg журналистларининг саволларига жавоб тарзида патрул милиция йўл танламаснинг сабабларини аниқлаш учун ўз ходимларини жўнатди.

Милиция ходимлари келганда Kloop.kgнинг мухбирлари ҳақиқатчи институтининг ёнида бўлишган. Уларнинг иккиси ўзини таништиришдан ва гувоҳномасини кўрсатишдан «кўрсатгимиз келмаяпти» деб бош тортишган.

Шундан сўнг милиция ходимлари хизмат автомашинани фотосуратга олиб, ҳақиқатчи институтининг назоратчиси билан сўзлашиб, ҳеч қандай чора кўрмасдан кетишган.

Муаллифлар: Бегимай Исаева, Алина Пак