Президент Алмазбек Атамбаев тўғрисида «ёлғон маълумотларни» ёритди дейилиб миллионлаган даъво аризалари берилган нашрларга жамоатчилик телерадио корпорацияси (КТРК) эфир ажратиб бермаган. Kloop.kg таҳририяти можаро бошлангандан кейин КТРКнинг кечки янгиликлар дастурининг барчасини кўриб чиқди.

Атамбаев билан «Заноза» ва «Азаттык» порталларининг келишмовчилиги 6-мартда бошланган. Унда бош прокуратура президентнинг «қадри ва шаънини» ҳимоя қилиб, даъво аризаларини берган.

Kloop.kg таҳририяти КТРКнинг охирги ўн кун ичидаги 7-16-мартгача бўлган кечки янгиликлар дастурини кўриб чиқиб, анализ қилиб кўрди.

Текширувлар натижасига кўра, эфир вақтининг кўп қисми Атамбаевнинг ОАВга нисбатан айтилган айбловларига ажратилган. Бироқ телеканал ўн кун давомида нашрларга сўз бермаган.

КТРКда янгиликларнинг берилиши: хронология

7сидан 10-мартгача: Телеканал президент билан нашрларнинг орасидаги келишмовчилик мавзусини кўтармаган.

11-март: Янгиликларнинг якуний сони Атамбаев билдируви билан бошланган. Ўз билдирувида президент журналистлар «президент сайлови олдидан ўлкадаги вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қилмоқда» деган.

Шундан кейин телеканал Атамбаевнинг 6-мартда маданият ходимларини тақдирлаш маросимида сўзлаган нутқини тўлиқ намойиш қилган. Табрик сўзидан кейин президент парламентда «ғайбатлар бўлаётганини» билдириб, «Ата Мекен» партиясидаги сиёсий рақибларини танқид қилган.

Ўша нутқида Атамбаев «Азаттык» радиосининг журналистлар ўзи тўғрисида «бўҳтон қилиб, Американинг пулини оқлаётганини» айтган.

КТРК бу сюжетда Атамбаевнинг «Заноза» ва «Азаттык»қа қарши берган даъво аризалари тўғрисида хабар бермаган.

12-март: КТРК 11-мартдагидай янгиликларнинг қирғиз тилидаги сонини берган.

13-март: Кечки янгиликлар дастурининг олиб борувчиси номи айтилмаган экспертларга иқтибос қилиб, сўз эркинлиги «очиқ қалбаки маълумотларни тарқатиш» воситаси бўлиб қолгани тўғрисида айтган.

КТРК сюжет қаҳрамонлари қатори Қирғиз-рус Славян университетининг журналистика кафедраси етакчиси Александр Кацевни, сиёсатшунос Игорь Шестаковни ва Қирғизистоннинг чегара хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Токон Мамитовни олган.

Саволга жавоб берганларнинг бирортаси ҳам даъво аризаси берилган нашрларни ҳимоя қилмаган. Қаҳрамонлар журналистларни «аниқланмаган маълумотларни» эълон қилмасликка ва «ўз-ўзига чеклов киритишга» чақирган.

Сюжетнинг якунловчи қисмида муаллиф хулосалаган: «ўз касбининг устаси бўлмаган журналистлар билан сиёсатчилар жамоатчилик ва қонун олдида жавобгарликка тортилиши керак».

Бу сонида Атамбаевнинг журналистларга қарши ва нашрларга қарши даъво аризаларни ОАВга қарши босим деб ҳисоблаганларнинг фикри ҳисобга олинмаган.

14-март: КТРК Журналистлар уюшмасининг раиси Абдикадир Султанбаевнинг билдирувига иқтибос қилган. У журналистлар чиқарган маълумотлари учун жавобгарликка тортилиши кераклигини айтган.

Кейин эфирда юрист пайдо бўлиб, ёлғон маълумот тарқатгани учун Қирғизистондаги қонунлар Ўзбекистон билан Озарбайжондаги қатъий қонунлар эмаслигини айтган.

Сюжет инфографика билан давом этиб, унда «тухмат» бошқа ўлкаларда қонун доирасида қандай қаралиши тўғрисида тасвирланган. Масалан, АҚШ, Франция, Германия ва Норвегия кўрсатилиб, КТРКнинг маълумоти бўйича бу ўлкаларда «тухмат» учун йирик жарима ва қамоқ жазоси қаралган.

Бироқ КТРК масштабини кўрсатмай, бу ўлкаларда қайси журналист сўнги марта ёлғон маълумот чиқаргани учун қамалиб ёки жарима тўлаганини айтмаган.

15-март: 37 дақиқалик янгиликлар дастурининг ярмидан кўпини КТРК чет эл элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимига ва Атамбаевнинг шу куни сўзлаган нутқига ажратган.

Президентнинг айрим журналистларни «тухмат қиляпти» деб айблаб, уларни «маънаий ногиронлар» деб атагани тўғрисидаги лавҳа 20 дақиқадан ортиқ вақтни олган, аниқроқ айтганда бу барча дастурнинг деярли 60 фоизини ташкил қилади.

Кейин телеканал Атамбаевнинг фикрини қўллаган парламент депутатлари иштирок этган сюжетни кўрсатган. Масалан, Жогорку Кенешдаги прездидентни қўллаган КСДПнинг раҳбари Иса Омуркуловнинг сўзи, у ОАВни тухмат қилгани учун жазолаши керак эканлигини таклиф қилган. Ёки яна бир социал-демократ Азамат Арапбаев, ау журналистлар «давлатнинг нкфузини заифлаштириб, миддий хавфсизликка хавф яратаётганини» билдирган.

Бироқ КТРК шу куни парламентда сўзлаган муқобил назарга эга бўлганларни кўрсатмаган. Масалан, ўша парламент йиғинида журналистларни қўллаб, Жанар Акаев, Наталя Никитенко ва Омурбек Бабанов нутқ сўзлаган. Бироқ уларнинг «ҳукуматнинг ўзи ёлғон айтмаслиги керак» деган сўзлари эфирдан берилмаган.

«Бироқ журналистлар ҳам осмонда олиб ёзмаганда. Сиёсатчилар ўзлари ёлғон айтгани сабабли журналистлар ҳам уларнинг сўзларини ёзишмоқда. Агар ҳозир барчаси парламентни кузатиб турган бўлса, журналистлар бу ерда нима бўлаётганини ёзмаслиги керакми?» — деб билдирган Акаев.

16-март: КТРК мустақил ОАВларнинг учрашуви тўғрисидаги сюжетни кўрсатган. Учрашув бош прокуратуранинг журналистларга нисбатан берган даъво аризаларидан кейин уюштирилган эди.

Бу сюжетда ўн кундан бери кўрсатилган кечки янгиликлар дастурида биринчи марта «Заноза»га ва «Азаттык»қа қарши суд даъво аризалари тўғрисида айтилган.

Даъво аризалари тўғрисидаги маълумотни медиа-эксперт Азамат Тинаев айтган. Унинг сўзларига кўра, ОАВга нисбатан ривожланган давлатларда суд даъво аризалари кам учрайди.

КТРК, шунингдек, Медиа полис институтининг юристи Алтинай Исаевага иқтибос қилган. Исаева ўз сўзида Атамбаев журналистлар билан эмас, журналистларга маълумотни берган «Ата Мекен»нинг юристлари билан судлашиши кераклигини айтган.

Бироқ ўша учрашувда президент номига нисбатан айтилган асосий танқидлар кадр ортида қолган.

Президентни танқид қилиб, сўзлаган собиқ депутат Чолпон Жакуповани ва шу куни 2015-йилдаги маволасида президентнинг шаънига ва номусига доғ туширгани учун 3 миллион сомлик даъво аризаси берилган «Заноза»нинг асосчиларидан бири Нарин Айипнинг сўзини сюжетга киритишмаган.

КТРК «бетарафлик сақланган» деб ҳисоблайди

КТРКнинг янгиликлар бўлимининг муҳаррири Жилдиз Жумабекова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида айтишича, телеканал журналистиканинг халқаро талабларига жавоб беради.

«Тенглик (баланс), ҳар доим бор. Бу ҳамма учун бир хил ва ҳамма унга итоат қилиши керак. Биз ҳам мана шундай ишлаймиз. Бизда фикрларнинг мувозанати, муқобил фикрлар, президентнинг фикридан ажралиб турган мухолифатнинг ёки ўз фикрини билдирган қандай одам бўлса ҳам у бор», — деб тушунтирди Жумабекова.

Президентнинг сўзи янгиликлар дастурининг ярмидан кўпини эгаллагани бўйича Жумабекова «демократия ривожланган ўлкаларда ҳам» президентнинг мурожаатига босим ўтказилиши билан тушунтирди.

Барча текширилган кечки янгиликлар дастурида президент даъво аризасини берган «Заноза» ва «Азаттык»нинг фикрларига ўрин берилмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

 

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Афсус, Каримов Атанмаевга Демократияни "бўғиш" йўлларини ўргатишга улгирган эканда. Қирғизистонликлар бардам бўлинглар, Ўрта Осиё давлатлари демократияни сизлардан "андоза олиб" ,ривожлантиради деб умит қиламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ