Милиция Бишкекда 18 мартда сўз эркинлигига бағишланган юришнинг тўрт иштирокчисини қўлга олиб, беш суткага қамади. Юриш  «Азаттык», «Заноза» ва 24.kg онлайн нашрларига қарши президент ҳамда унинг партиясининг кўп миллионлаган суд даъво аризаларидан кейин уюштирилган.

Сўз эркинлигига бағишланган юришнинг қандай ўтгани тўғрисидаги фоторперортажни бу ердан кўришингиз мумкин

Милиция ходимлари,илк маълумотларга кўра, юришнинг тўрт иштирокчисини: Мавлян Аскарбековни, Азамат Аттокуровни, Айбек Мирзани ҳамда Расул Мамбеталиевни қамашди. Улар Абдрахманов ва Боконбаев кўчаларининг кесилишидан ўтиб бораётганда қўлга олинган.

Милиция депутут Канибек Иманалиевни ҳамда тўрт кишини қўлга олиб, Иманалиевни кейинчалик қўйиб юборди

Бу юриш таҳминан 10:30да Жанубий дарвозадаги Ғалаба паркида бошланиб Бишкекнинг марказида жойлашган  Уркуя Салиеванинг эсталиги ёнида якунланиши керак эди.

Юриш давомида Боконбаев-Абдрахманов кўчаларининг кесилишида айрим иштирокчилар транспорт юрган йўлга чиқишга харакат қилишган. Фаолларнинг юриши вақтида хавфсизликни назорат қилган милиционерлар намойишчилари четга суриб чиқариб, олдиндан тайёрлаб қўйилган автобусларга сола бошлади. Фаоллар барабанлар билан юришини давом эттириётганда автобуслар уларни ёнида юрган эди.

Милиция уч автобус тайёрлаб қўйган.

Шу сабабдан фаоллар қўлга олинганларни бўшатишга харакат қилди, лекин милиция ходимлари автобусларни ва йўлни бўйлаб мустаҳкам ўраб турди.

Қўлга олинганларнинг орасида депутат Канибек Иманалиев, фаоллар  Мавлян Аскарбеков, Азамат Аттокуров, Айбек Мирза ҳамда Расул Умбеталиевлар бўлган. Ундан ташқари Би-Би-Сининг журналисти Абдибек Казиев ҳам қўлга олинган.

Акциянинг уюштирувчиларидан бири, фаол Эдил Байсаловнинг айтишича, милиция ходимлари депутат Иманилевни зудлик билан қйўиб юбориб, ундан кейин Би-Би-Сининг журналистини бўшатишган.

Қолган қўлга олинганлар Свердлор район судига етказилган.

Милиция фаолларни автобусдаги қўлга олинганлардан узоқлаштиришмоқда.

Қўлга олинганларнинг суди соат 15:00да бошланиб ёпиқ тартибда ўтган.

«Бизни суд йиғинига киргизмай, депутатларнигина киргизишди, биз эса муд биносининг ёнида турамиз. Бу маъмурий тартиб бўйича суд, уларга жарима солиб ёки қамашгача бориши мумкин. Ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, суд йиғини қачон тугашини ҳам билмаймиз», — деди Байсалов Kloop.kgга берган интервьюсида.

Айрим фаолларнинг қўлга олинганига қарамай иштирокчилар юришни давом эттиршган. Бироқ олдиндан режалаштирилганидек, Уркуя Салиеванинг эсталигигача эмас,  Лев Толстой кўчасигача давом этган. Уркуя Салиева эсталигигача эса қирққа яқин одамгина етиб борган. У ерда Байсалов иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, уларга қўлга олинганларнинг суди ўтувчи Свердлов район судига боришни таклиф қилди.

Қўлга олинганларнинг бири фаол Азамат Аттокуров ўзининг фэйсбугида ёзишича, суднинг қарори чиқарилмай туриб қўлга олинганларни вақтинча сақлаш жойига олиб кетишган.

http://

Мэрияга хабар берилган

Юриш бошланишидан аввал, уюштирувчиларнинг айтишича, улар Бишкек мэриясига акция ўтказишни режалаштиришаётгани тўғрисида 10 мартда хабар қилишган. Бироқ Октябрь РИИБ етакчилигининг ўринбосари Арман Насипкулов суднинг қарорига таяниб, фаолларга Бишкекнинг марказий Абдрахманов кўчасида юриш ўтказишга тақиқ солган. Унда фаоллар — таҳминий 100 киши — тротуарда юриш уюштириб, бироқ ўзларига эътибор қаратиш учун ҳар бир йўловчиларнинг йўлагида йўлдан ўтишга рози бўлишган. .

Бишкек мэриясининг матбуот марказидан хабар қилинишича, юриш тўғрисида билдирув олишган ва журналистларни қўлловчи акция қонун доирасида ўтган. Милиция ходимлари хавфсизлик таъминлаш учун юришнинг иштирокчиларига ҳамрох бўлиб юришган.

Юришга сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилар ва фуқаровий фаоллар иштирок этишган. Сиёсатчилардан парламентдаги муҳолифатчи «Ата Мекен» партиясининг депутатлари чиққан. Уларнинг билдиришича, ҳукумат ОАВ билан суд тизимига ҳам “босим кўрсатмоқда”.

Юришда президентнинг ҚСДП партиясининг депутати Жанар Акаев ҳам юрди. У доимо ўз партиясининг умумий кўз қарашларига қўшилавермайди. Аввал Акаев  «Азаттык» радиосида ишлаган. Ҳозирда бош прокуратура «Азаттык»қа қарши президентнинг обрўсини ва шаънини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризасини берган.

Президент ОАВга қарши

Президент Алмазбек Атамбаев ОАВга нисбатан танқидий фикрини шу йилнинг март ойида очиқ айтиб чиққан. Бунинг бари Атамбаевнинг парламент депутати, муҳолифатчи Омурбек Текебаев билан қарама-қаршилиги шароитидабўлмоқда.

Сиёсатчилар бир-бирини коррупция бўйича айблашмоқда: Текебаев Атамбаевнинг капитали қандай пайдо бўлганига қизиқса, Атамбаев Текебаевнинг 2010 йилнинг 7 апрелидаги талончиликка алоқаси бор эканини тадқиқ этишни талаб қилган.

Қирғизистонда биринчи марта бир неча куннинг ичида, 6-13-мартда, президент журналистларга қарши жами 29 миллион сомлик беш даъво аризасини берган. Бундан ташқари, президентнинг ҚСДП партияси 24.kg нашрига ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовага қарши икки миллион сомлик даъво аризаси берган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова сўз эркинлиги учун юришда

Бош прокуратура президентнинг обрўсини ва шаънини ҳимоя қилиб «Азаттык» ва «Заноза» порталларига қарши “ёлғон маълумот тарқатгани” учун даъво аризаларини берган. Мазкур нашрлар Текебаевни партиясининг юристларини матбуот йиғинини ёритишган. Юристлар матбуот йиғинида «Манас» аэропортининг ёнида қулаган «Боинг»даги юкни президентга ва унинг оиласига тегишли эканини билдиришган.

Бунинг ортидан Текебаевни президентнинг Кипр оффшорларидаги мулки тўғрисида сўзларига иқтибос қилгани учун ва «Заноза» асосчиси Нарин Айипнинг 2015 йилдаги мақоласи учун «Азаттык» билан «Заноза»га қарши яна икки даъво аризаси берилган. Нарин Айип ўз мақоласида президент Атамбаевнинг фондида маблағлар қайдан келиб тушганига қизиққан. У фонддан Атамбаев турли кишиларга моддий ёрдам тариқасида пул бўлиб беради.

Нашрлар манбаларнинг сўзларини сўзма-сўз чиқаргани учун даъво аризларини асоссиз деб ҳисоблашади.

Сўз эркинлигини ҳимоя қилишга бағишланган юришдан Kloop.kgнинг видеоси

http://

http://

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Даниль Усманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here