Бишкекда сиёсий ҳуқуқлар ва сўз эркинлиги учун юриш бўлади.

814

Бишкекда 18-мартда сўз эркинлиги учун юриш бўлади. Акция иштирокчилари Жанубий дарвозадаги «Ғалаба парки»дан Уркуя Салиева ёдгорлигигача пиёда юришади.

Юришнинг шиори — «Сўз эркинлиги ва сиёсий ҳуқуқлар учун». Юриш эрталабки соат 10да Жанубий дарвозадаги «Ғалаба парки»да бошланади. Унинг иштирокчилари Абдирахманов (собиқ Совет) кўчаси билан партдан бошлаб Революция қаҳрамонлари майдонидаги Уркуя Салиеванинг ёдгорлигигача пиёда юришади.

Уюштирувчилар олдиндан 10-мартда бу акция тўғрисида мэрияга огоҳлантириш беришган. Маршнинг йўналишини Бишкек милицияси белгилади.

http://

Акциянинг мақсади — президент Алмазбек Атамбаев судлаша бошлаган «Азаттык», «Заноза» ва 24.kg маълумот манбааларининг журналистлари билан бирга эканликни билдириш.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов «Фэйсбук»да, акция иштирокчилари ўлкадаги барқарорликни бузишни хоҳлашмаётганини ёзди.

Эдил Байсалов, ижтимоий ривожлантириш министрининг собиқ ўринбосари, жамоат арбоби.

«Биз “кетсин” деган шиор билан чиқмаймиз. Биз ҳукуматни бу йил ноябрда президент сайлови орқалигина алмаштиришимиз керак. Бироқ агар биз 18-мартда юришга чиқиб, Атамбаевга фуқаролик эркимизни кўрсатмасак, бизда бу сайлов бўлади деган кафолат йўқ», — деб ёзди у.

Мартнинг бошида Қирғизистондаги уч ОАВ — «Азаттык», «Заноза» ва 24.kg — президент тўғрисида сўз бўлган материалларни эълон қилгани учун судга берилди. Бош прокуратура Атамбаевнинг номини ҳимоя қилиш учун ОАВларга қарши даъво аризасини берди.

Президентга маънавий зарар қатори тўлаб бериш талаб қилинган умумий сумма 33 миллион сомни ташкил қилади. Президент ўз сўзида бу ОАВларни бир неча марта танқид қилган.

Нашрларнинг ўзлари даъво аризаларини асоссиз деб, сабаби улар ўз маълумот манбаалари айтганини сўзма-сўз ёритишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов