ЖТРКнинг етакчиси 1 мартга ўтар кечаси йўл халокатига учради. У кўп қон йўқотиб, сунъий комага туширилган. Илим Карипбеков ўзига келиб, реанимацияда ётибди.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг маслаҳатчиси Елена Баялинова ЖТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков жарроҳлик амалиётидан кейин ўзига келганини айтди.У йўл халокатига қандай учраганини эслай олмайди, илк ундан бошқа ҳеч ким жабрланмадимикин деб қизиққан.

Шифокорлар Карипбековнинг ичига операция қилгандан кейин уни сунъий нафас олиш аппаратига улаб, ухлатиб қўйишган.

ЖТРКнинг раҳбари йўл халокатидан кейин қонни кўп йўқотиб, геморрагик шок вазиятида бўлган.

Йўл халокатидан кейин унинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар уни тирилтириб олишга эришди.

«У жуда оғир жароҳатларни олган экан, касалхонага бораётганда юраги тўхтаб қолган, тиббий тез ёрдам бригадаси барча зарур бўлган ишларни олиб боришган. Улар уни ростмана ўлимдан қайтариб олишди», — деди Соғлиқни сақлаш минстрлигининг саломатлик бўйича маслаҳатчиси Елена Баялинова.

Йўл халокати бўйича билдирув тез ёрдам станциясига 03:12да келиб тушган.

Воқеа жойига борган шифокорлар Карипбековнинг автомобили симёғочни уриб олганини кўришган.

Тез ёрдам автомобили йўл халокати бўлган ерга 12 дақиқада етиб борган.

«Автомобилда у ёлғиз бўлган. У «Рейндж-Ровер» автомобилини Аали Токомбаев кўчаси билан чиқишга ҳайдаб бораётиб «Сенатор» кафесининг ёнида тўсиқни ошиб ўтиб симёғочни урган», — деб билдирди Патруль милиция бошқармасининг матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг маълумоти бўйича, йўл халокати бўлган вақтда Илим Карипбеков соғ бўлган.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here