Қирғизистон Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаш мажбуриятидами?

639

Латвиялик тадбиркор Валерий Белоконь Қирғизистон ҳукумати «Манас Банк»нинг  конфискациялангани учун компенсация мақсадида 16,5 миллион доллар учун судлашмоқда. Қирғизистон унга бу пулни тўлаб бериши керакми йўқми?

Қирғизистон ҳукумати билан Белокон орасидаги судлашув 2010-йилнинг апрелида президент Курманбек Бакиев ҳукуматдан қулатилгандан сўнг бошланган. Бакиевнинг ўрнига келган ҳукумат тадбиркорга тегишли «Манас Банк»ни «жиноий даромадни адалдап жатат» деб гумон қилганлиги сабабли конфискация қилиб олган.

Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатидан рози бўлмаган Белоконь ҳукуматни судга бериб, компенсация мақсадида 16,5 миллион доллар талаб қилган.

Париждаги судлашувдан кейин халқаро арбитраж суди Қирғизистон бу пулни Белоконга тўлаб бериши керак деб қарор чиқарган, бироқ икки йилдан кейин қирғиз ҳукумати юристларининг қарши давъосидан кейин апелляция суди бу қарорни инкор қилган.

Белоконь ҳамон Қирғизистон унга 16,5 миллион доллар тўлаб бериши керак деб ҳисоблайди, сабаби унинг фикрича халқаро арбитраж судининг қарорига қарши даъво қилиб бўлмайди.

Kloop.kgнинг илтимоси билан «Прецедент» компаниясининг юристлари бу ишни текшириб кўришди. Уларнинг хулосасига кўра, Қирғизистон ҳукумати суднинг аввалги ҳукмини бекор қилишган ҳақиқатдан эришаган бўлиши мумкин.

Қирғизистоннинг вакиллари Франциянинг фуқаролик-процессуал кодексининг 1518 ва 1523 моддаларига боғлиқ, улар Арбитраж суднинг қарорини бекор қилиш учун унга қарши даъвога йўл беради.

Бироқ бундай ҳолларда қирғиз ҳукуматининг юристлари аввалги қарорлар халқаро меъёрларга ёки Қирғизистоннинг умумий тартибига қарши келишига судни ишонтириши керак.

Қирғизистон ҳукумати тасарруфидаги банки «жиноий даромадни адалдаган» одамга қирғиз ҳукумати пул тўлаши керак бўлгани жамоат тартибини бузиш деб таъкидлаган.

Натижада Парижнинг апелляция суди Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаб бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, уни 300 минг евро миқдорида Қирғизистоннинг юристларга келтирган зарарини тўлаб бериш топширилган.

Бироқ ҳозирча Белоконь апелляция судининг қарорига қарши арзланадими-йўқми номаълум. Бу ҳукм эшиттирилгандан сўнг тўрт ойгача унга қарши арзланишга ҳаққи бор.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова