Россия Қирғизистонлик муҳожирлари учун хаж квотасини бўлиб беришга тайёр

644

Россия муфтияти ўзининг ҳаж сафари квоталарининг бир қисмини Марказий Осиёдан борган муҳожирларга беришни режалаштирмоқда. Ҳозирча Россия диний олимларининг бу таклифини Саудия Арабистони кўриб чиқмоқда.

Россиянинг муфтийлар кенгашининг раҳбари Равиль Гайнутнинг Россияга берилган квоталар бўйича 200дан 400гача қонуний муҳожирлар ҳаж сафарига бора олишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари Европа иттифоқининг фуқаролари билан бирга ҳаж сафарига борган бундай тажриба аввал Европадагина бўлган.

«Биз ҳам меҳнат муҳожирларига квотанинг бир қисмини беришга тайёрмиз. Саудия Арабистони ҳукуматидан ижобий қарор бўлади деб умид қиляпмиз. Улар бу таклифга яхши муносабатда бўлишди», — деди муфтийлар кенгашининг раҳбари.

Россиялик дин ходимининг айтишича, Россиядаги меҳнат муҳожирлари Саудия Арабистонига асосан йил давомида борса бўладиган «кичик ҳаж сафарига» боргиси келади.

Ҳозир Россиянинг Саудия Арабистони ҳаж сафари учун ажратиб берган 20 мингдан ортиқ квотаси бор.

Қирғизистон муфтийининг ўринбосари Акимжан ҳожи Эргешовнинг сўзларига кўра, олдин меҳнат муҳожирлари Қирғизистонга келиб ҳужжат тайёрлашга мажбур бўлган.

«Албатта, барчаси бундай қилолмайди, эл ишлаб, оиласини боқиши керак. Қирғизистонга умумий 4500 ўрингина берилади, шу сабабли қўшимча имконият Қирғизистоннинг мусулмонлари учун беқиёс ёрдам бўлди. Россиядан ҳажга бориш бизнинг фуқаролар учун жуда қулай бўлади », — деб ҳисоблайди Эргешов.

Ҳаж сафари — Макка шаҳрига мусулмонлар ой тақвими бўйича йилнинг маълум бир вақтида борадиган зиёрат. Умра ёки «кичик ҳаж» муҳожирлар учун ҳам анча яхши, сабаби йил мавсумига қарамайди.

Маккага 2017-йили ҳаж сафарига борадиган Қирғизистоннинг фуқаролари учун Саудия Арабистони 4585 квота ажратган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева