Бош прокурор судларнинг қариндошларини яширин тинглашга қарши чиқди

614

Бош прокурор Индира Жолдубаева «Судларнинг моқоми тўғрисида»ги қонунга киртилмоқчи бўлган ўзгартишиларни танқид қилиб, уларга махсус хизматларда судаларни қариндошларининг телефонини тинглаш мажбуриятини қўяди. Ўзгартиришларни таклиф қилган «Республика — Ата-Журт» фракциясининг раҳбари Ўмүрбек Бабанов янги Конституция бундай меъёрни киритишга йўл беради деб ҳисоблайди.

Жолдубаева қонун лойиҳаси фуқароларнинг хат алмашиш ва телефонда сўзлашиш маҳфийлигига бўлган ҳуқуқини бузади деган фикрда.

«Мен қонун лойиҳасининг яхши мақсадини ҳеч қачон инкор қилмайман. Суднинг ўзи телефонни тинглашга розилик бергани тушунарли. Бироқ у яқин қариндошларининг телефонини тинглашга руҳсат бериши уларнинг Конституция билан ҳимояланган ҳуқуқларини бузмайдими?» — деб сўради бош прокурор.

Бироқ лойиҳасининг муаллифларидан бири Ўмүрбек Бабанов судларнинг қариндошларини тинглаш декларацияда қариндошларининг даромадини кўрсатиш билан бир эканлигини айтди.

«Биз ҳозир даромад ва мулк тўғрисидаги декларацияни топшириб, бу ерда яқин қариндошларимизнинг маълумотларини кўрсатмаяпмизми», — деди Бабанов.

У шунингдек, янги Конституция бунга руҳсат беришини, сабаби бу ерда судларга нисбатан маълум бир чекловларни киритса бўлиши ёзилганини, бироқ қайси чекловлар эканлиги кўрсатилмаганини айтди.

Жолдубаева қонун лойиҳасининг муаллифларига бу ўзгартиришларни қабул қилиш учун Конституциявий палатага мурожаат қилишга тўғри келишини таъкидлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг фикрича, бу ўзгартиришлар сабабли барча суд тизими миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг назоратида қолиши мумкин.

«Судларни ва уларни яқин қариндошларининг сўзларини тинглаш тўғрисидаги меъёрни киритиш бутунлай суд тизимининг МХДҚнинг тасарруфига ўтказиб беради, сабаби тинглаш билан улар шуғулланади. МХДҚ таъқиқланган экстремистик адабиётни қандай олишини кўриб турибмиз. Улар буни ўзлари ташлаб қўйишмоқда. Судга қўнғироқ қилиб эса “мен ўша 8 минг долларни тайёрлаб қўйдим” деса, шу етарли бўлади», — деди у.

Депутатлар таклиф қилган қонун лойиҳаси эшитишдан ташқари Олий суднинг бўлажак судьяларини полиграф билан текширишни ҳам таъминлайди.

Ташаббусчилар бу қонун лойиҳаси Қирғизистонда «тобе бўлмаган, адолатли ва очиқ» суд тизимини таъминлашга ёрдам беради деб ҳисоблашади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова