Қишки Осиё ўйинлари: Қирғизистон терма жамоаси хоккей мусобақасининг биринчи ўйинида ғолиб бўлди

841

Қирғизистоннинг хоккей бўйича терма жамоаси Саппорода (Япония) ўтаётган қишки Осиё ўйинларида 5:0 ҳисобида Қувайт жамоасини тор-мор қилишди.

Япониянинг Саппоро шаҳридаги қишки Осиё ўйинларининг асосида хоккей мусобақаси одат бўйича ўйинларнинг очилишига бир кун қолганда — 18-февралда бошланди.

Биринчи мусобақада Қирғизистон терма жамоаси Қувайтдан келган рақибларини 5:0 ҳисобида тор-мор қилди. Учрашув иккинчи двизиондаги гуруҳлар босқичи асосида ўтди.

Қувайт билан Қирғизистон 2015-йили баҳорда Осиё ўйинлари Кубогида учрашган. Унда миллий терма жамоа чемпионат эгаларига 3:9 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медалини ютиб олган.

Қирғизистон терма жамоаси 2016-йили Осиё ўйинлари кубогининг соврини билан.
Қирғизистон терма жамоаси 2016-йили Осиё ўйинлари кубогининг соврини билан.

Ўтган йили ўша турнирда Қирғизистон олтин медаль олишга эришиб, Осиё ўйинларига Чакырык кубоги вақтидаги ғалабасининг мақоми билан борган.

Қишки Осиё ўйинларида Қирғизистон Қатар, Бахрайн ва Қувайт билан бирга иккинчи дивизионнинг А гуруҳига тўғри келган.

Умумий дивизионда 10 жамоа бор. Улар икки гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳнинг ғолиби ўзаро кумуш ва олтин учун беллашади, иккинчи ўрин олганлар бронза учун беллашади.

Кейинги мусобақада Қирғизистон терма жамоаси 21 февралда Филиппин билан ўйинга чиқади, 22 февралда Бахрайн билан учрашади ва 24-февралда гуруҳ босқичининг якунловчи мусобақасида Қатарга қарши ўйнайди.

Саппородаги (Япония) қишки Осиё ўйинлари 18 февралда бошланиб, 26 февралгача давом этади. Қирғизистондан бу ўйинларда 32 спортчи спортнинг тўрт тури бўйича беллашади.

Муаллиф: Каминат Имирханова