Ак-Таш қишлоғини тўлиғи билан қор босиб қолди. Аҳолининг озиқ-овқати тугади

654

Жалолобод вилоятидаги Ак-Таш қишлоғи қалин ёққан қор сабабли йирик аҳоли пунктларидан ажралиб қолди. Қишлоқнинг 200дан ортиқ турғуни озиқ-овқатсиз қолиши мумкин.

Жалолобод вилоятининг Ак-Таш қишлоғида 13-февралдан бери қор ёғиб, қалинлиги бир метрга етди.

Маҳаллий турғун Жанарбек Рисдоолотов Kloop.kg билан бўлган суҳбатида қишлоқда суткасига 40-50 сантиметр қор ёққанини айтди.

«Биз энди қор ташийдиган жойимиз қолмади. Ернинг барчасида қор уйилди. Қорни эплаб суриб қўйдик», — деди у.

Рисдоолотовнинг сўзларига кўра, 200га яқин яшовчи гуманитар ёрдамга мухтож. Элнинг ғамлаган озиқ-овқат тугамоқда.

«Дўконларимизда унгина қолди. Фақат ун ермидик? Шу сабабли қишлоқликлар Қирғизистон халқига ва бизнинг ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилади», — деди у.

Рисдоолотов қишлоқ яшовчилари дуч келган қийинчиликлар тўғрисида видео тайёрлаб уни «Фэйсбук»ка чиқарган.

Шу сабабли кейин унга маҳаллий давлат органларининг ходимларимиз деган одамлар қўнғироқ қилиб, «шов-шув қилиб ёлғон маълумот бердинг» деб айблашган.

«Кимдир ФҲМнинг Чотқол районидаги вакилиман деб, мени "ёлғончи" деб, йўқ жойдан ваҳима қилаётганимни айтди. Эртаси куни бир киши қўнғироқ қилиб, ўзини милиция ходими қатори таништирди. У "кимдир борса шунча метрли қорни кўрсата оласанми" деб сўради. Кейин ҳокимиятданмиз деб телефон қилишган. Улар ҳам мени "ёлғон маълумот тарқатяпсан" дейишди. […] Яширин рақамлардан қўнғироқ қилишди», — деди у.

Рисдоолотовнинг сўзларига кўра, Чотқол райони ҳокими қишлоққа 16-февралда келиб, қишлоқликлар билан учрашган. Маҳаллий яшовчилар унга ўз муаммоларини айтиб, камида сотиш учун озиқ-овқат етказиб туришни илтимос қилишган.

Қишлоқ яшовчиси ҳоким уларнинг кўз олдида бир танишига қўнғироқ қилиб, керакли товарларнинг тахминий баҳосини санаб берганини айтди. Қишлоқ турғунлари уларни сотиб олишдан бош тортишган, сабаби уларда пул йўқ.

«Бизнинг қишлоқ деярли ишсиз. Мактаб билан фельдшер-акушер пунктидан бошқа жойда қишлоқликлар ишламайди. Пул йўқ, шу сабабли қишлоқликлар қандай озиқ-овқат бўлса ҳам бериб туришни илтимос қилишмоқда. […] Элда ўтин билан кўмир ҳам тугаб қолди», — деди у.

ФҲМнинг матбуот хизмати раҳбарини вақтинча бажарувчиси Элмира Шерипова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Рисдоолотонинг қишлоқдаги ҳолат тўғрисидаги видеосини кўрганини айтди. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ яшовчиларига ёрдам бериш бўйича ишлар маҳаллий ҳукумат билан бирга амалга оширилиши керак.

«Маҳаллий ҳукумат органлари қишлоқ яшовчиларига қандай ёрдам керак эканлигини аниқлаб, озиқ-овқат билан таъминлаш масаласини мустақил ҳал қилиши керак», — деди у.

ФҲМ 15-февралда Чотқол райони ҳокимининг мурожаатига боғлиқ «фавқулотда ҳолат» тизимини киритди. Бироқ вазият барқарорлашгани сабабли бу тизим 16-февралда бекор қилинган.

Чотқол райони ҳокими ва қишлоқ раҳбари билан изоҳ олиш учун боғланишнинг имкони бўлмади.

Муаллиф: Акилай Каримова

Видео: Айбол Кожомуратов