Брюссел: Атамбаевнинг автомашиналарини Асқаровни қўллаб пикетга чиққанлар тўсиб олишди

529

«Amnesty International» ташкилотининг фаоллари Брюсселда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни қўллаб пикетга чиқишди. Пикет Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг автомашиналари ўтган кўчанинг бўйида бўлган.

«Amnesty International» ташкилотининг фаоллари президент Атамбаев Европа Иттифоқининг раиси Дональд Туск билан учрашаётганда Европа Кенгашининг биноси олдида йиғилишди.

Ҳуқуқ ҳимоячилар ўз талабларига Атамбаевнинг эътиборини қаратиш учун шу ерни танлашган.

Акция иштирокчилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг суратлари бор плакатларни, «Асқаровни озод қилинг», «Асқаровга адолатли суд» деган шиорларни ушлаб туришди.

Фаоллар Асқаровни озод қилишни талаб қилишаётганда Атамбаевнинг автомашиналари уларнинг ёнидан ўтди. Президент администрацияси ҳозирча ҳеч нарса демади. Атамбаев бу масалани Туск билан учрашганда муҳокама қилмади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни қўллаган халқаро «Amnesty International» ташкилоти фаолларининг пикети.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни қўллаган халқаро «Amnesty International» ташкилоти фаолларининг пикети.

Халқаро ташкилот Асқаровнинг иши унинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш хизмати сабабли «сиёсий томондан асосланган» деб ҳисоблайди.

«Асқаровга қарши айблов ўзгартирилган ва сиёсий томондан асосланган, у — фақат инсон ҳуқуқлари бўйича фаолияти учун турмага тушган тутқун», — деб ёзади «Amnesty International» ўз сайтида.

Чуй вилоят суди 24-январда Азимжон Асқаровни қайта умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди. У «оммавий тартибсизлик уюштирган», «миллатлар аро низо қўзғаган» ва «қотилликда иштирок этган» деб айбланмоқда.

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милициянинг қийноқлари тўғрисида маълумот бергани билан танилган.

Асқаров 2010-йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можарода қўлга олинган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Асқаров Бишкек-Ўш йўлини тўсишни уюштириб, ўша вақтда милиция ходимлари калтакланиб, бир ходимини ўлдирилган деб билдирилган.

Унинг адвокатлари унга қарши қўзғалган иш кўплаган қонун бузишлар билан олиб борилиб, унинг ичида қийноқларни қўллаш, ҳукм эса милиция ходимларининг кўрсатмалари асосида чиқарилганини айтишган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2016-йили Қирғизистоннинг ҳукуматига Асқаров ишини қайта кўриб чиқиб, қамоқдан бўшатишни маслаҳат берган. Бу маслаҳат қисман бажарилган, бироқ иш қайта кўрилгандан кейин Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячисини умрбод озодликдан маҳрум қилиш қарорини кучида қолдирган.

Шундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича катта комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қарорига «қарама-қарши келишини» айтган.

Евроиттифоқ вакиллари «демократияга ундаш билан» таниқли бўлган Қирғизистондан суд адолатлилигини ва Азимжон Асқаровни қийнаш далилларини синчиклаб текширишини кутишини айтишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «Amnesty International»