Атамбаев Брюсселда "Асқаров озод қилинмаслигини" билдирди

585

Президент Алмазбек Атамбаев Брюсселда Европа давлатлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азижон Асқаров озод қилинмаслигини билдирди.

Умрбод озодлигидан маҳрум қилиниш бўйича судланган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Асқарорвнинг тақдирига ЕИнинг хорижий ишлар бўйича вакили  Федерика Могерини ҳамда Европа Кенгашининг раиси Дональд Туск қизиққан.

«Озодлик» радиосининг Брюсселдаги мухбири Рикард Жозвиак «Асқаровнинг масаласи хал қилинган, у озодликка чиқмайди» деган Атамбаевнинг сўзидан парча келтирди.

«Асқаров ҳақидаги сўз узоққа чўзилди. Улар (Могерини билан Туск — редакция) Атамбаевни бу борада бирор нарса қилишга ундашди. Атамбаев рўйхуш бермай, бу масала хал қилинганини, Асқаров бўшатилмаслигини айтди», — деб билдиради мухбир.

Шундан сўнг Атамбаевнинг таҳминий меросхўрлари ҳақида сўз очилиб, бу бўйича қирғиз президенти бу йилнинг сўнгида кейинги давлат раҳбари бўлиб ким сайланишини ўзи ҳам билмаслигини айтди.

Атамбаевнинг Брюсселдаги иш сафари давомида Асқаровнинг бўшатилишини талаб қилган «Amnesty International» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг фаоллари пикет уюштиришди. Улар Атамбаевнинг автомобиллари ўтиб кетгунга қадар ҳуқуқ ҳимоячини қўллаш маъносидаги плакатларни кўтариб йўл бўйида туришди.

«Amnesty» Асқаров иши унинг ҳуқуқ ҳимоячилиги билан боғлиқ “сиёсатга асосланган” деб ҳисоблайди  —  ҳуқуқ ҳимоячиси ўз фаолиятида Қирғизистоннинг жанубидаги милициянинг зўравонликлари билан курашиб келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни қўллаган халқаро «Amnesty International» ташкилоти фаолларининг пикети
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни қўллаган халқаро «Amnesty International» ташкилоти фаолларининг пикети

«Асқаровга қарши айбловлар сохталаштирилган ва сиёсий жиҳатдан асосланган, у   —  фақат инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолияти сабабли қамоққа олинган маҳкум», —деб ёзади «Amnesty».

Асқаров иши

2011 йили Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан. У Қирғизистоннинг жанубида 2010 йилнинг июнида бўлган миллатлар аро низолар вақтида милиция ходимини ўлдиришда айбланмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи бу айбловни инкор қилиб келади.

Асқаровга қарши далилларнинг бари марҳумнинг собиқ ҳамкасбларининг кўрсатмаларига асосланмоқда. Кўрсатма берган милиция ходимларининг айримлари бўйича ҳуқуқ ҳимоячиси қийноққа алоқадор тадқиқотларни олиб борган.

Асқаровнинг адвокатлари иш қонунбузарлик билан олиб борилганини  — ҳуқуқ ҳимоячиси қийноққа олинганини, одам ўлдириш бўйича далиллар келтирилмаганини айтиб келишган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети 2016 йили ҳуқуқ ҳимоясининг ишини қайта кўриб чиқиш ҳамда уни озод этишни маслаҳат берган. Тавсия ярим ёрти бажарилган, бироқ Чуй вилоятининг суди уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш қарорини ўз кучида қолдирган.

Евроиттифоқнинг вакиллари “демократияга яқинлиги” билан танилган Қирғизистондан адолат суд ва Асқаровнинг қийноққа олиниши бўйича далилларни тўла текширилишини кутишаётганини айтишган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат: Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳамда Европа Кенгашининг раиси Дональд Туск